Қирғизистонда коронавирусдан икки киши вафот этиб, янги 230 ҳолат қайд этилди

1104

Республика штаби 23-декабрда мамлакатда коронавируснинг янги 230 ҳолати қайд қилинганини маълум қилди. Касални юқтирганларнинг орасида беш нафар тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек - 71;
  • Чуй вилояти - 71;
  • Иссиқкўл вилояти - 36;
  • Ўш вилояти - 24;
  • Боткен вилояти - 9;
  • Жалолобод вилояти - 7;
  • Талас вилояти - 6;
  • Ўш шаҳри - 4;
  • Норин вилояти - 2.

Шунингдек охирги суткада коронавирусдан 261 нафар бемор соғайди — уларнинг орасида уч нафар тиббиёт ходими бор.

Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 78, Чуй вилоятида — 63, Иссиқкўл вилоятида — 39, Ўш вилоятида — 26, Боткен вилоятида — 24, Ўш шаҳрида — 12, Жалолобод вилоятида тўққиз, Талас вилоятида олти ва Норин вилоятида тўрт нафар бемор соғайиб, касалхоналардан чиқарилди.

Бундан ташқари коронавирусдан Бишкек шаҳрида ҳамда Талас вилоятида бир нафардан бемор вафот этди.

Шу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг сони 79 659га етди. Унинг ичидан 73 561 нафар бемор тузалиб, 1 337 киши вафот этди.

Жами бўлиб COVID-19нинг энг кўп ҳолати Бишкек шаҳрида қайд этилди — 26 258. Чуй вилоятида эса — 11 120, Жалолобод вилоятида — 9 717, Ўш вилоятида — 8 156, Боткен вилоятида — 7 089, Иссиқкўл вилоятида — 7 019, Ўш шаҳрида — 5 477, Талас вилоятида — 2 503 ҳамда Норин вилоятида — 2 220 киши коронавирусга чалинган.

Бугунги кунда касалликдан 1 453 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда  — уларнинг ичидан 78 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек, 2 414 нафар киши уй шароитида даволанмоқда.