«Ё уёқли, ё буёқли эмас». Шифокорлар ҳукуматдан компенсация ололмай қийналмоқда

320

Шифокор бўлиб ишлаган Жамал Тазабекованинг оиласи ҳозиргача ҳукуматдан товон пули олмаган. Тазабекова 2020-йилнинг ёзида коронавирусдан вафот этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг собиқ маслаҳатчиси Елена Баялинова фейсбук саҳифасида ёзди. «Клооп» бу воқеанинг тафсилотларини ўрганиб чиқди.

Иш асносида COVID-19 юқтирган тиббиёт ходимларига 200 минг сом, вафот этганларнинг қариндошларига  1 миллион сом компенсация тўланиши керак. Товон тўлаш ҳақидаги қарорни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус комиссияси  қабул қилади. Комиссия таркибида эпидемиолог, адвокат ва бошқа мутахассислар бор.

Жамал Тазабекова

Баялинованинг айтишича 71 ёшдаги Жамал Тазабекова ИИВнинг Ўш ва Ўш вилояти бўйича тиббиёт хизматининг ординатори бўлиб ишлган. Айни шу фактор барча ҳужжатларнинг тўпланганига қарамай, унинг яқинларига компенсация олишга тўсқин бўлмоқда.

Баялинованинг маълумотига кўра, соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус комиссияси бу ҳолат  компенсация тўлаш тўғрисидаги ведомствонинг буйруқларига ҳамда ҳукуматнинг қарорига тўғри келмайди деган баҳона билан барча ҳужжатларни инкор қилган.

Шунингдек, унинг айтишича комиссия Тазабекованинг охирги ишлаган жойи соғлиқни сақлаш вазирлигининг таркибига кирмаган ИИВнинг Тибхизмати бўлганини таъкидлаган. Шу сабабдан соғлиқни сақлаш вазирлигининг компенсация тўлаб беришга ҳуқуқли ва бошқа меъёрий асос йўқ.

Баялинова ўнлаб шифокорларнинг оиласи «хизмат асносида вафот этгани учун» компенсация олмаганига эътибор қаратган.

«Демак, Қирғизистонда шифокорларнинг ўлишгагина ҳаққи бор экан-да. Вафот этгандан кейин, уларнинг меҳнатини адолатли баҳолаб, руҳини хурмат қилишга бошқа “ҳуқуқий-норматив асослар” йўқ экан-да», — дейди ведомствонинг собиқ ходими.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги нима дейди?

Соқлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига кўра, ведомствога қарашли бўлмаган касалхоналарнинг ходимлари бу компенсацияни ололмайди. Бу ҳақда 13-ноябрдаги брифингда айтилиб, кейин 21-декабрда муассасанинг  юристлари «Клооп»га тасдиқлашди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юридик бўлими бошлиғи Азамат Жумакеевнинг айтишича, меҳнат кодексига биноан ҳар қандай иш берувчи ўз ходимларини СИЗ ва бошқа санитария-техник воситалар билан таъминлаши шарт. Шунингдек, касаллик юқтирган тақдирда ҳам - иш берувчи компенсация тўлашга мажбурдир.

Шунингдек, 29 июндан бошлаб «Шифокорларнинг мақоми тўғрисида» ги қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кириши керак эди. Унга барча тиббиёт идоралари ходимларининг фавқулодда ҳолат ва фавқулодда вазият режимидаги меҳнат кафолати ҳамда меҳнати шароитлари бўйича янги бўлим киргизилган.

Ўша ерда шифокорларга берилувчи компенсациянинг аниқ миқдорини белгиловчи чоралар кўрсатилган. Қонун кучига кириши билан ҳукуматнинг тиббиёт ходимларига товон тўлаш тўғрисидаги бунга қадарги буйруқлари ҳамда фармонлари кучини йўқотади.

Аммо мазкур қонун ҳукумат аппаратининг тўлов тартибини қабул қилмагани сабаб ҳозирча ишлагани йўқ.

Ҳукуматнинг матбуот хизматидан ҳозир ҳужжатларни  вице-премьерлар билан премьер-министр вазифасини бажарувчи кўриб чиқаётганини билдирди. Лекин расмийлаштириш қайси стадияда кўрилаётганини аниқлаш имкони бўлмади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг олдини олиш масалалари бўйича масъул мутахассиси Индира Жумабаева, қонун тўлақонли ишлай бошлаганда идоралар яна шундай махсус комиссия тузиши кераклигини айтди. У комиссия хизмат текшируви ўтказиб, ўзининг ходимларига компенсация тўлаш учун молия вазирлигидан маблағ ажратишни амалга оширади.

Бундай идораларга президентнинг ва ҳукуматнинг иш бошқармасига қарашли махсус касалхона, мудофаа вазирлигининг, ИИВ ҳамда ЖИДХнинг тиббиёт хизматлари киради.

ИИВда нима гап?

Тазабекова меҳнат қилшган Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси бўлса тиббиёт ходимларига ИИВ тизимида ҳам компенсация бўлинмаганини билдирди. Чунки у ҳарбийга тегишли эмас, ёлланма ходим бўлган.

Аммо идоранинг матбуот ходимининг айтишича, бу масалани ҳал қилиш учун Ўш вилоят маъмуриятидан, Ўш шаҳар мэриясидан ҳамда бошқа идоралардан махсус илтимоснома тайёрланиб, шундай масалаларни кўриб чиқаётган ИИВга қарашли махсус комиссияга йўлланган.

ИИБнинг матбуот котиби идора ҳужжатларни Бишкекка жўнатишдан аввал бир неча бор тўлиқлаб, текшириб чиққанини қўшимча қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус комиссиясининг маълумотига кўра, 21-декабрь ҳолатига кўра 200 минг сом қийматидаги компенсацияни 608 нафар тиббиёт ходими олган. Яна 529 ариза бўйича комиссиянинг иши якунланса тўланади. Жами бўлиб комиссия 2 350 аризанинг 1 137сини мақуллаган.

Коронавирусдан вафот этганларнинг ичидан 32 нафар шифокорнинг оиласига 1 млн сом тўланган. Бироқ, коронавирусдан вафот этган шифокорларнинг сони ўлка бўйича 80 нафардан ортади.