Момбеков: «Хавфсиз шаҳар» — еттинчи қаватдаги порахўрлар қатнашган лойиҳа

321

Депутат Рискелди Момбеков 22 декабрда парламентнинг транспорт ва коммуникациялар бўйича йиғинда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини коррупциялашган деб атади.

Йиғин вақтида ИИВнинг вакиллари депутатларга йўл ҳалокатларининг ва ундан ҳалок бўлганларнинг сони лойиҳанинг ёрдами билан қисқарганини айтишди. Айни вақтда, ИИВнинг маълумотига кўра, 2020 йилнинг 9 ойида 496, 2019 йилнинг шундай вақт оралиғида 420 нафар киши ҳалок бўлган.

Момбеков «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини амалга ошираётган жамоа нотўғри статистика бераётганини билдирди. Унинг айтишича, йўл ҳалокатларининг сони камералар ўрнатилган жойлардагина қисқармоқда.

“[Токмоқдаги] авариядан бир оила ҳалок бўлди: отаси, фарзанди, келини, онаси, икки набираси. Бу авария сизлар мақтаётган «Хавфсиз шаҳар» ишлаётган йўлда бўлди. Номус, виждон борми ўша ерда? Сизлар эса [йўл ҳалокатлари] 18%га камайди деб айтяпсизларми ҳозир», — деди у ИИВнинг вакилларига.

Унинг айтишича, йўл ҳалокатидан вафот этганларнинг сони йилдан йилга кўпаймоқда.

«Масалан, кеча [Токмокда] олти киши нобуд бўлган, касалхонада эса икки нафари ҳалок бўлди, шу билан саккиз нафар бўлди. Сизлар эса олти нафарни киргизасизлар, иккисини киргизмайсизлар. Бу ёлғончиликда, давлат ёлғончилиги», — деб қўшимча қилди Момбеков. У собиқ бош вазир Мухаммедкалий Абилгазиев «Вега» концерни бюджетга 2 миллиард сом тўкди деб маълумот берганига қарамай амалда ундан анча кам тўкканини билдирди.

*«Хавфсиз шаҳар»нинг биринчи босқичини Россиянинг «Вега» концерни амалга оширган. Концерн Бишкек ва Чуй вилоятида 110 комплекс ўрнатган. Биринчи босқичнинг умумий қиймати 35 млн долларни ташкил қилган.

Депутат «Хавфсиз шаҳар»ни Оқ уйнинг еттинчи қаватининг чўнтак лойиҳаси деб атади. Унинг фикрича, унинг мақсади — «амалдорларнинг чўнтаги».

“«Хавфсиз шаҳар»нинг русчаси «Безопасний город», энди «город»ни тескарисидан ўқингчи. «Дорог» бўлади тўғрими?! Сизларники «Безопасний дорог»да. 5 млн доллар солиб, икки йилда 20 млн доллар чиқариб кетди», — деди Момбеков.

Унинг фикрича, Антикоррупция хизмати ва финпол экспертиза ўтказиб, нима учун лойиҳани молиялаш бўйича ҳам, йўл ҳалокатларини камайтириш бўйича ҳам режа бажарилмаганини аниқлаши керак.

Ахборот технологиялари давлат қўмитаси билан ЙХХХББ «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси киргизилгандан кейин Бишкек ва Чуйда йўлдаги автоавариялар ҳамда жамоат жойларидаги жиноятлар «бир оз камайганини» кўп бор айтиб келишган.

Уларнинг маълумоти бўйича, Бишкекда дастурий-аппарат мажмуалари ўрнатилган ерларда йўл ҳалокатларининг сони 72,2%га, Чуй вилоятида эса икки карра камайган. Бундан ташқари, жамоат жойларидаги қилмишлар «анча» қисқарган.

Бишкекда камералар йўл ҳаракати қоидаларини бузишнинг етти турини аниқлаб, қайд этиб туради.

«Хавфсиз шаҳар»

Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини қайд қилган ва унинг олдини олувчи «Хавфсиз шаҳар» тизими тўлақонли 2019 йилнинг 4 мартидан бошлаб ишлай бошлаган. У Бишкек шаҳрининг кўчаларида ва Чуй вилоятидаги халқаро аҳамиятга эга автойўлларда автомобиль ҳаракатларини куну тун қайд этиб ҳамда қилмишларнинг юзини очишга йўналтирилган.

«Хавфсиз шаҳар» — давлатнинг «Таза коом» дастурининг «Ақлли шаҳар» лойиҳасининг бир қисми. Ҳукуматнинг ғояси бўйича «Ақлли шаҳар»нинг ишга кириши билан қирғизистонликларнинг хавфсизлиги ортиб, давлат хизматларининг бир қисмини эса онлайн олиш мумкин.

Жорий йилнинг августида Ахборот технологиялар ва алоқа давлат қўмитаси (АТАДҚ) Қирғизистонда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг иккинчи босқичи бошланганини, у мамлакатни тўлиқ ўз ичига олишини маълум қилган.

“«Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг иккинчи босқичи 7 вилояти, республика аҳамиятидаги 2 шаҳарни, вилоят ва туман аҳамиятида 15 шаҳарни ҳамда 73 аҳоли пунктини ўз ичига олади», — деб билдиришган давлат қўмитасидан.

Жами бўлиб ҳукумат 306 пунктни аппарат-дастурий комплекслар билан жиҳозлашни режалаштирмоқда. Уларнинг ичидан 266си стационар ҳамда 40 кўчма пункт. Бундан ташқари, фарқли турдаги уч мингдан ортиқ камераларни ўрнатиш режа қилинмоқда.

«Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошириш бўйича тендерни 2019 йили «Shenzhen Sunwin Intelligent Co. Ltd» Хитой компанияси ютиб олган. У лойиҳани амалга ошириш учун энг кам нархни таклиф қилган — 2 млрд 655 млн сом.

Shenzhen Sunwin Intelligent Co. Ltdнинг расмий сайтида айтилганидек, Хитой инновацион компанияси билим беришда, медицинада ва бошқа тармоқларда юқори технологиядаги лойиҳани амалга оширади. У 1997 йили тузилган. Reutersнинг маълумоти бўйича, компания Шенчжен фонд биржасига 2010 йили қайд қилинган.

Компания ўзининг ақлли шаҳар борасида Хитойдаги сунъий ва интеллектуал ускуналарни ишлаб чиқарувчи илғор ишхона қатори кўрсатади.