От юриш. МСК совға учун от таклиф қилинган номзодларга оғзаки огоҳлантириш берди

311

Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи 22-декабрда преиздентликка номзодларнинг тарғибот тартибини бузиш фактлари бўйича йиғин қурди.

Ишчи гуруҳ номзодлар Садир Жапаров, Адахан Мадумаров, Аймен Касенов ҳамда Курсан Асановга тулпор мингазилганлиги бўйича маълумотни кўриб чиқди.

Президентликка номзод Курсан Асанов

Садир Жапаровнинг мухтор вакили йиғинда совға қатори берилган арғумоқни номзод олмаганини, фақатгина уни миниб, шундан кейин эгасига қайтариб берганини билдирди.

Президентликка номзод Садир Жапаров

Мадумаровнинг вакили президентликка номзод совғадан бош тортгани ҳақида видео лавҳа кўрсатган.

Президентликка номзод Адахан Мадумаров

Аймен Касеновнинг вакили айтишича, тулпор номзоднинг отасига тегишли. У далил қатори ҳужжатларни кўрсатган. Яна бир номзод Курсан Асановнинг вакили Асанов отни совғага олмаганини, фақатгина суратга олиш вақтида минганини билдирди.

Президентликка номзод Аймен Касенов

«Бу бўйича ишчи гуруҳнинг аъзолари икки таклиф киргизишди — тарғибот қоидалари бузилгани учун жарима ёки оғзаки огоҳлантириш бериш. Овозларнинг кўпчилиги билан огоҳлантириш бериш қарори чиқди», — деб айтиб беришди МСКдан.

Аввалроқ бир қатор ОАВлар президентликка номзодларга тулпор миндирила бошлаганини ёзишган. МСК эса ўша вақтдан бошлаб номзодларга ёрдам кўрсатишни истаганлар фақатгина сайлов фонлига ёрдам қатори пул ўтказиши мумкинлигини эслатган эди.