Артём Новиков Бишкек ИЭМнинг иккинчи агрегатини ишга киргизишни таклиф қилди

289

Ҳукуматда республикада юз бериши мумкин бўлган  энергетика кризисига боғлиқ навбатдан ташқари йиғин ўтди. Совуқ кучайиб, электр тизимларига куч келмоқда: охирги кундаёқ режа бўйича 49,8 млн кВт соат ажратилган бўлса, амалдаги истеъмол 58 млн кВт соатни ташкил қилган.

Шу сабабдан премьер-министрнинг вазифасини бажарувчи, биринчи вице-премьер-министр Артём Новиков мамлакатнинг резерв қувватларини ишга киргизишни таклиф қилишди. Бишкек учун  кубаттарын ишке киргизүүнү сунуштады. Бишкек учун бу шаҳар ИЭМининг иккинчи гидроагрегати ишга киргизилишини англатади.

«Электрни ва иссиқликни ишлаб чиқишнинг етарли кўламини таъминлаш учун иккинчи гидроагрегатни ишга киргизишга вақт келиб етди деб ҳисоблайман. Бунинг учун қўшимча молиявий чиқимлари керак бўлади, аммо фуқароларга бундай совуқда ноқулайлик туғилмаслиги керак. Мавсумий ўчирувлар бўлмаслиги керак», — деб топшириқ берди ҳукумат раҳбарининг вазифасини бажарувчи.

Новиковнинг айтишича, аҳоли орасида электр энергиясини иқтисод қилиш кераклиги ҳақида тушунтириш ишларинигина олиб бормасдан, уни истеъмолининг кўламини ҳам қисқартириш муҳим.

«Биз энергияни иқтисод қилувчи технологияларга ўтиш ҳақида бир неча бор айтганмиз. Аммо ўтган йиллари бу масалага етарли эътибор қаратилмаган. Ҳозирда ҳақиқий вазиятни ва воқеаларнинг негатив ўсишига қараб тайёргарлик қандай эканлигини баҳолаш керак, айни вақтда халқни доимий электр энергияси ҳамда иссиқлик билан таъминлаш чораларини қабул қилиш зарур», — деди Новиков.