Номзодларнинг сайлов бюллетенидаги қатор рақами аниқланди

329
Садир Жапаров

МСК номзодларнинг бюллетендаги қатор рақами бўйича қуръа ташлаш тадбирини ўтказди. Рўйхатнинг саф бошида қамоқдан чиққан, бир оз бўлса ҳам президентнинг вазифасини бажарган Садир Жапаров туради. «Қирғизистон» партиясининг лидери Канатбек Исаев бюллетенда иккинчи. Учинчи ўриндан журналист ва диний арбоб Арстанбек Миктибек жой олди.

«Реформа» партиясининг лидери Клара Сооронкулова сайловг тўртинчи ўринда, «KG group» қурулиш компаниясининг етакчиси Имамидин Ташев бешинчи ўринда.

№6 — собиқ депутат Рашид Тагаев. МХДҚнинг собиқ етакчиси Абдил Сегизбаев еттинчи,  «Бутун Қирғизистон» партиясининг лидери Адахан Мадумаров эса саккизинчи бўлди.

Аймен Касенов

«Газпром»нинг собиқ топ-менежери Аймен Касенов №9 билан бормоқда. Ундан кейин №10 собиқ ижтимоий тараққиёт вазири Улукбек Кочкоров. Рўйхатдаги №11 ўрин Женишбек Байгуттиевга тегди. У вақтида Қирғизистоннинг иккинчи қочқин президенти Қурманбек Бакиевнинг маслаҳатчиси бўлган.

Иқтисод вазирининг собиқ ўринбосари Элдар Абакиров №12да, Ички ишлар вазирлигининг собиқ ўринбосари Курсан Асанов №13 рақам билан сайловга бормоқда.

«Арстан Алай» номи билан танилган Арстанбек Абдилдаев бюллетендан №14 ўринни эгаллади.

Равшан Жээнбеков

Рўйхатда собиқ депутат Равшан Жээнбеков 15-ўринда, Собиқ депутат Бактибек Калмаматов эса 16-ўринда сайловга қатнашмоқда. Меценат ҳамда тадбиркор Бабур Толбаев 17-сафда. Рўйхатни «Ата Мекен» партиясининг депутати Канибек Иманалиев №18 билан якунлади.

Муддатдан аввал сайлов ва референдум

Қирғизистонда навбатдан ташқари президентлик сайлов 2021-йилнинг 10-январига тайинланган. Айни куни мамлакатда бошқарув формасини танлаш бўйича референдум ўтади. Президентликка 18 нафар номзод курашмоқда.

Президентлик сайлови 4-октябрдаги парламентлик сайловдан кейин бошланган узоқ чўзилган инқироздан кейин тайинланди.