Жапаров Жалолободда: «Коррупционерларни жазолаймиз, Хитойга ер бермаймиз, иймон сабоғини киргизамиз»

392

Президентликка номзод Садир Жапаров 17 декабрда Жалолобод шаҳрига бориб сайловчилар билан учрашди. Президентлик сайлови 2021 йилнинг 10 январида бошқарув формасини аниқлаш бўйича референдум билан бирга ўтади. «Клооп» Жапаровнинг учрашувда айтганларининг баландпарвоз гапларининг рўйхатини тузди.

Ваъдалари:

  • Бозорқўрғон туманининг марказидан Жази-Кечуу қишлоғигача 120 км узунликдаги йўл қуриш;
  • Кўчкидан жабрланган Орто-Сай ҳудудига йўл қуриш, сув ва электр ёриғини олиб келиш;
  • «Кизил Ункур — Арстанбап» йўлини реконструкциялаш;
  • Тумандаги авария аҳволидаги мактабларнинг ўрнига янгисини қуриш;
  • Сузоқ туманига сув омбори плотина қуриш;
  • Атабеков округига селдан ҳимояловчи дамбаларни қуриш;
  • Курманбек ботир номидаги канал қуриш;
  • Туман марказларидаги 276 касалхонага замонавий биноларни қуриш;
  • Жалолобод шаҳрининг инфраструктурасини яхшилаш;
  • Ерларни трансформациялаш масаласини кўтариш;
  • 2021 йилнинг май ойидан бошлаб мамлакатнинг барча ҳудудларини айланиб чиқиш.

Жапаров бошқарув формаси ҳақида икки марта айтиб, фуқароларни овоз беришга ундаган кириш сўзидан кейин одатдагидек жалолободликларнинг ёзма саволларига жавоб берди.

Агар яқин одамларни коррупцияга аралашган бўлса нима қилади?

У менинг ёки дўстим Ташиевнинг [МХДҚнинг етакчиси Камчибекнинг] яқини бўладими, у бизнинг ака ёки опаларимиз бўладими — агар улар коррупцияга аралашган бўлса, у ҳолда улар қўлга олинади.

Албатта. Агар улар бир нарса ўғирлаган бўлса, қайтариб беришади. Бугун биз ўғирланганларни қайтаряпмиз. Бундан кейин ҳам қайтариб беришади — ишни президентлик сайловдан кейин ҳам давом эттирамиз.

У Хитойга бўлган қарзни қандай тўлайди?

Хитойдан бошқа давлатларга ҳам қарзмиз, 5 млрд долларга яқин миқдорда. Хитой қарзнинг ҳисобидан еримизни тортиб олади деб қўрқманглар. Биз қарзларни ёпамиз, еримизни ҳеч ким олмайди. Айрим оқсоқоллар Хитойга бир нарса берилиб кетди деб халқни қўрқитаётганини эшитдим. Уларнинг гаплари Қирғизистон билан Хитойнинг ўртасидаги муомалани бузиб, жанжал чиқаришга йўналтирилган.

Қўшни мамлакатлар билан тинчлик йўли орқали ҳамкорлик қиламиз. «Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яхши» деган мақол бор.

Биз қарзни ўз ресурсларимизнинг ёрдами билан, конларни ишлатишдан тушган даромад ҳисобидан, бошқалардан қарз сўрамай ёпамиз. Фақатгина вақт ва тинчлик керак. Қарзни 3-4 йилнинг ичида ёпиб қўйса бўлади.

Электр энергиясини экспортга чиқаришни ривожлантириш ҳақида

Маълум бўлишича, 32 кун, унинг ичидан 12 кунгина тўлиғи билан ишлабман. Қолган кунлар, ўзингизлар биласизлар, тўполонда ўтди. Ўша 12 куннинг ичида 100га яқин инвесторни қабул қилдим, уларнинг 15-16си ГEС бўйича келган. Уларнинг ичидан реал инвесторларни танлаб, ГEС қурамиз.

Иқтисодий инқироз ҳақида

Иқтисодий вазият чиндан ҳам оғир. Уни яхшилашга бизга икки йилга яқин вақт керак бўлади. Бундан ташқари, мен озиқ-овқат кризиси келганини кўриб турибман — озиқ-овқатнинг нархи қимматлади. Бундай кўриниш сиёсий жараёнлар охирига чиққунга қадар, май-июнь ойларигача давом этади шекилли. Бир оз чидаб туриш керак, 30 йил йил чидаб келганмиз. Белингларни маҳкам қилиб, бир ярим йилча чиданглар. Биз иқтисодий инқироздан чиқиш учун 2-3 йирик давлат лойиҳасини тайёрлаяпмиз. Уларни кейинги йили кузда амалга оширамиз.

Мактабларнинг қурилиши ҳақида

Депутат, вазир ҳамда ҳукумат аъзоларининг бари ўз қишлоғинигина ўйлайди. Сайловда овоз олиш учун улар замонавий ўқув жойлари бор ерда мактаб қуришмоқда. Ёнидаги қишлоқларда эса яроқсиз аҳволдаги мактаблар қолаверади. Биз мактабларни керак бўлган ердагина қурамиз.

Бизда 28 мактабни бепул қуриб бера оладиган инвесторимиз бор. Улар билан гаплашдим, яна 150 мактабни бепул қуриб беришни ваъда қилишди. 3-4 йилнинг ичида 254 мактабни янгилаймиз.

Кадр сиёсати ҳақида

Бир ойнинг ичида кадр сиёсатида хатоларга йўл қўйилганини тан оламан. Мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш учун бор кучимизни сарфладик. Мен ишлаб бер деб илтимос қилганларнинг орасида ишдан қочиб кетганлар ҳам бўлди.

Номзодлардан бирини биринчи вице-премьер-министр бўлиб ишлаб, ушбу тармоққа жавоб бер деб илтимос қилдим. У қўрқиб кетиб, бош тортди. Энди президентликка номзод бўлмоқда.

Сайловдан кейин вазирлардан бошқа етакчиларнинг барини махсус комиссия аъзолари конкурс асосида танлайдиган қиламиз. Бунга қадар эплаб олий билими борларни таниш-билишлик билан хизматга тайинлан келганмиз.

Биз кадр хизмати билан бирга аввал мэр, губернатор бўлиб намунали ишлаган оқсоқоллардан иборат танлов комиссияси тузамиз. Шимолнинг йигитларини жанубга ҳоким қилиб, жанубдаги азаматларни шимолга жўнатамиз. Жанубдан чиққан бирор киши ҳам жанубга ҳоким бўла олмайди.

Дин ҳақида

Мактабларда «иймон» дарсини киргизиш керак. Шундай қилиб биз бугунги куннинг муаммоларидан тубдан қутиламиз. Бугун одамлар турли оқимларга, Хизб ут-Тахрир, баптизм, буддизм ҳамда бошқаларига кириб кетганини кўриб турибсизлар. Диний билимнинг етишмовчилиги сабаб эндигина 11-синфни тугатган болаларни осонгина Сурияга олиб кетишмоқда.

Ҳозирда ислом университетларини битириб, ишсиз юрган талабалар кўп — мингга яқин одам. Улар бизнинг Муфтиятнинг йўналиши бўйича болаларга бир дин ҳақида дарс беришади. Ўшанда 10-15 йилнинг ичида бари бир изга тушади.

Бунинг бари режадагина, бу ҳақда муфтият, диний арбоблар ҳамда таълим вазирлигининг мутахассислари билан муҳокама қиламиз, маслаҳатлашамиз. Аммо режамизда бор.

Шундан кейин Жапаровнинг олдида унинг бир неча тарафдорлари гапирди. Улардан бири Жапаровдан Қирғизистон Республикасининг Қирғиз Халқ Республикаси деб ўзгартиришга имкон борми деб сўради. Жапаров тегишли таклифни ҳозирда бош қонунни муҳокама қилаётган Конституцион кенгашга етказишини айтди.

Шунингдек Жапаровни юз йилда бир туғилган «халқ ботири» деб аташиб, унга бағишланган шеърларни ўқиб, номзодни Камчибек Ташиев каби дўстликка маҳкам бўлишга чақиришди.

Тадбир охирида Жапаровга чопон кийгизишди, шунингдек унга бутун Жалолобод вилоятининг номидан от совға қилишди.

Жапаров совғалар учун миннатдорчилик билдириб, аммо буни барини уни дўстининг қариндошлари тайёрлагани учунгина рози бўлганини айтди. У бундан кейин бундай «маросим» ўтказмасликни илтимос қилди.