Вице-премьер-министр Максат Мамитканов Қирғизистон президентини муддатидан аввал сайловини уюштириш бўйича йиғинда штаб ҳар қандай қоида бузарликларга тўхтовсиз реакция қилишини билдирди. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати хабар қилди.
«Яна бир карра қайталаб ўтаман, сайловчиларнинг ҳуқуқи бузилган вақтда ҳуқуқ тартибот органларининг реакцияси жиддий бўлади. Биз 5-октябрдаги воқеаларнинг такрорланишиги йўл бермаймиз», — деди Мамитканов.
У маъмурий ресурс фойдаланилса, сайловлчиларнинг овози сотилаётган бўлса ёки бошқа қонун бузарликлар юз берса, Мувофиқлаштирувчи гуруҳларнинг реакцияси дарҳол бўлиши кераклигини таъкидлади.
Сайлов кампанияси эндигина бошланганига қарамай номзодлар президентнинг вазифасини собиқ бажарувчиси Садир Жапаров тарафидан бузишлар бўла бошлаганини айтиб чиқа бошлашди. Номзодлар уни мусобақадан четлатишни талаб қилган. Уларнинг айтишича, Жапаровнинг сайловга иштироки ноқонуний, аммо суд уларнинг даъвосини қаноатлантирмаган.
Парламент сайлови олдидаги каби ўнлаган фейк аккаунтлар ижтимоий тармоқларда айрим номзодларнинг манфаатини илгари суришмоқда. Парламент сайлови вақтидаги каби айрим номзодларнинг ташвиқотчилари президентликка номзод бўлаётган бошқа сиёсатчиларнинг қўлловчилари тарафидан таҳдидлар бўлаётганини айтиб шикоят қилишмоқда.
Октябрь воқеаси
5-октябрда Бишкекнинг марказий кўчаларида парламент сайловининг натижасига қарши чиққанларнинг оммавий норозилиги бошланган.
Митинг иштирокчилари сайлов қонуни бузилганини, айрим партиялар овоз сотиб олишганини ҳамда маъмурий ресурс қўлланишганини айтиб чиқишган.
Норозиликлар митингга чиққанлар билан куч ишлатар тизимларнинг тўқнашувига ўтиб, оқибатда мамлакатда ҳукумат алмашган.
Митингчиларни товуш чиқарувчи граната, сув пуркагич ҳамда елим ўқлар билан қувиб тарқатиш бўлган. Расмий маълумот бўйича, мингдан ортиқ киши тиббий ёрдам олган, уларнинг ичидан 439 митингчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ўнлаган кўнгиллилар парламент биносини ва бошқа давлат объектларини қуршовга олиб, уларни митингчиларнинг талон-тарожига йўл бермай арсаб қолишган.
Аммо митингчилар иккинчи ҳаракатдан кейин Оқ уйни босиб олиб, мебелларини бузиб, ёнғин чиқаришган.
Бундан ташқари, пойтахт кўчаларида милициянинг бир неча машинаси ёқиб юборилган. Юзлаган одам ярадор бўлиб, 19 ёшли Умутбек Алтинбек ўғли ҳалок бўлган. Бундан ташқари, елим ўқлардан олган жароҳатлар сабаб кўзидан айрилганлар ҳам бор.
Норозиликларнинг ортидан қамоқдаги айрим сиёсатчилар, жумладан парламентнинг собиқ депутати Садир Жапаров эркинликка чиққан. Қамоқдан чиққандан кейин Жапаров ўзини-ўзи бош вазир лавозимига тайинлаб, шундан кейин тарафдошларининг босими билан олтинчи чақирилиш депутатлари уни бу хизматга қабул қилишган.
Кейин Жапаров таҳдидлар орти билан президент Сооронбай Жээнбековни истеъфога чиқариб, унинг ўрнини эгаллаб олган.
14-ноябрда Жапаров 2021-йилнинг 10-январида ўтувчи президентлик сайловига қатнашиш учун ваколат ҳуқуқларини ўтказиб берган.