Қирғизистонда бир нафар бемор вафот этди. Охирги суткада коронавируснинг янги 132 ҳолати аниқланган.

Республика штаби ўтган суткада Қирғизистонда коронавирус юқтиргани тасдиқланган бир бемор вафот этганини хабар қилди. Ўлим Боткен вилоятида қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, шу билан коронавирус асоратлари оқибатида вафот этганларнинг умумий сони 1331 нафарг етди.

Бош штаб, шунингдек, охирги суткада 132 кишида ушбу вирус аниқланганлигини айтди. Юқтиришнинг янги ҳолатларининг аксарияти пойтахтда, Ўш вилоятида эса юқтириш ҳолати қайд этилмаган.

  • Бишкек - 45;
  • Иссиқкўл вилояти - 32;
  • Чуй вилояти - 21;
  • Жалолобод вилояти - 16;
  • Ўш - 6;
  • Боткен вилояти - 6;
  • Талас вилояти - 5;
  • Норин вилояти - 1.

Қирғизистонда коронавирус инфекциясининг умумий 79254 ҳолати аниқланган.

Кун давомида 225 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди.

Шунингдек, республика штаби 21-декабрь ҳолатига кўра 1636 нафар бемор коронавирус асоратлари билан касалхоналарда ётганлигини, улардан 82 нафари интенсив терапияда, яна 438 нафари оғир аҳволда эканлигини таъкидлади. Шунингдек, яна 2394 нафар бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.

Тиббий ходимлар орасида коронавируснинг янги бир ҳолати аниқланган. Шу билан бирга беш нафар тиббиёт ходими охирги суткада касалхоналардан ва уй изоляциясидан чиқарилди. Ҳаммаси бўлиб 4073 нафар шифокорда Covid-19 тасдиқланиб, улардан 3841 нафари тузалди.