Жалолобод вилоятининг Акси туманидаги Муқур қишлоғининг №25 мактабининг ўқувчилари синф хоналари етишмаганидан бинонинг коридорида ўқишга мажбур. Бу ҳақда мактаб директори Осмон Абилкасимов «Турмуш» нашрига хабар қилган.
Унинг айтишича, давлат ваъда қилган маблағни бермагани сабаб икки йилдан бери мактабнинг янги корпуси қурилмай турибди.
«Ўқувчилар хоналар етишмаслиги сабаб коридорда ўқишмоқда. 6 млн сом пул бўлинган бўйича бошқа маблағ бўлингани йўқ. Қурилиш тўхтаб турибди. Бўлинган пулга мактабнинг пойдевори қурилган. Биз яроқсиз аҳволга келган бинода ўқувчиларни ўқитяпмиз. Хоналар етишмайди. Коридорда ҳам ўқувчилар ўқияпти. Ҳозирда мактабда 480 ўқувчи бор», — деб билдирди Абилкасимов.
Туман билим бериш бўлимининг етакчиси Эмилбек ўғли Талантнинг айтишича, ўқувчилар эски ва қисман бузилган мактаб биносида мамлакатнинг қўлловини кутишга мажбур.
«Турмуш» нашрининг маълумоти бўйича, мазкур мактаб 1951-йили, иккинчи корпуси эса — 1970-йили қурилган. Янги бинонинг тендер қиймати 49 млн сомго баҳоланган.
Қирғизитсонда умумий таълим берувчи 2 265 мактаб бор. Бироқ, унда билим олаётган ўқувчиларнинг сони 1,3 миллионни ташкил қилади — бу ўқув масканлари ўзига сиғдира олган ўқувчиларнинг сонидан анча кўп. Мамлакатдаги мактаб биноларининг кўпи 50 йилдан ортиқ вақт аввал қурилган.
Таълим вазирлиги 2020-йили 244 мактабни авария ҳолатида деб топгани билан болалар ҳамон шу биноларда ўқимоқда.