Ҳукумат ID-паспортга «миллати» графасини қайтарди

332

Ҳукуматнинг матбуот хизмати энди «миллати» деган графа Қирғизистон фуқароларининг ID-картасининг ўзида ёзилишини маълум қилди. Тегишли фармонга 15-декабрда премьер-министр вазифасини бажарувчи Артём Новиков қўл қўйди.

Ҳозир фуқаронинг қайси этнос вакили эканлиги оилавий аҳволи ва яшаган ери ҳақида маълумотлар каби ID-картадаги чипда ёзилган.

«Фуқаронинг истагига кўра бу графа паспортнинг ўзида кўрсатилади, аммо қайси ерида экани ҳозирча номаълум. Бошқача айтганда, маълумот чипда ҳам, картанинг бир томонида ҳам кўрсатилади», — деб тушунтиришди давлат рўйхатга олиш хизматидан.

Ўзгартириш киргизиш бўйича қарорни бунга қадар Олий суднинг Конституцион палатаси чиқарган.

Бу қарорга кўра, Қирғизистон фуқаросининг ID-паспортида «этносга тегишлилик» графасини кўрсатмаслик Конституциянинг 38-моддасига қарши келади. Мазкур модда ҳар бир одамга ўзининг этносга тегишлилигини эркин аниқлаш ҳамда кўрсатиш ҳуқуқини кафолатлайди.

2020-йилнинг октябрида Давлат рўйхатга олиш хизмати ҳукуматнинг топшириғи билан қирғизистонликларнинг паспортига (2017-йили чиқарилган ID-карта намунаси) «миллати» графасини киргизиш бўйича иш бошланганини хабар қилган.

«Таҳминан «миллати» деган графани киргизиш учун ТИВнинг бошқа давлатлар билан легализация йўлини ҳисобга олсак — 90 кун сарфланади», — деб билдирган ДРХ.

Ҳукумат бу ишни у вақтда ўлканинг премьер-министрлик хизматига киришган Садир Жапаровнинг матбуот хизматидан кейин бошлаган. Жапаровнинг ундаги халққа мурожаатининг асосини Сооронбай Жээнбековнинг истеъфоси, коррупция билан курашиш ҳамда паспортдаги «миллати» графасини қайтариш ҳам ташкил қилган.

Қирғизистонда «миллати» графаси кўринмаган биометрик паспортлар 2017-йилнинг июнь ойидан бошлаб берила бошлаган. 2004-йили чиққан ID-картада «миллати» графаси бор эди.