Сурат: Янги биометрик паспортнинг кўриниши

Сурат: Янги биометрик паспортларнинг кўриниши

Давлат рўйхатга олиш хизмати янги умум миллий биометрик паспортнинг биринчи намуналари келиб тушганини маълум қилди. Матбуот хизмати муассаса бланкларнинг, дизайннинг ва ҳимоя элементларининг сифатини синай бошлаганини қўшимча қилди.

Маълумотга кўра, ҳужжатни тайёрлаш ва етказиб бериш ишини Германиянинг Mühlbauer ID Services компанияси амалга оширмоқда. ДРХнинг маълумоти бўйича янги электрон паспортларда ҳимоянинг замонавий 30 элементи бор, маълумот лазер билан туширилади, ташқарисига эса электрон чип ўрнатилган.

Сурат: Янги биометрик паспортларнинг кўриниши

«Янги паспортларни амалга ошириш 2021-йилнинг биринчи ярим йилига режалаштирилди», — деб билдиришди Давлат рўйхатга олиш хизматидан.

Энди янги паспортларда Қирғизитсон Республикаси регионлар рамзларининг сурати жойлашади. Умум миллий паспортнинг ташқи муқовасининг ички бетида Қирғизистоннинг маъмурий-ҳудудий картасининг кичик сурати жой олган.