Республика штаби 14-декабрда Қирғизистонда коронавирус билан касалланган беш нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Жами бўлиб мамлакатда пандемия бошлангандан бери 1312 нафар киши коронавирус асоратларидан вафот этди.
Бош штаб маълумотларига кўра, охирги суткада коронавиуснинг янги 318 ҳолати аниқланган. Янги юқтиришлар сони бўйича пойтахт яна етакчилик қилмоқда.
- Бишкек - 126;
- Чуй вилояти - 79;
- Иссиқкўл вилояти - 46;
- Жалолобод вилояти - 25;
- Боткен вилояти - 16;
- Норин вилояти - 12;
- Ўш вилояти - 6;
- Ўш - 4;
- Талас вилояти - 4.
Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг сони 77674га етди.
Шунингдек 258 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди. Бутун мамлакат бўйлаб пандемия бошлангандан бери 70450 нафар бемор даволаниб, касалхонадан чиқарилди.
Шу билан 70 450 нафар бемор касалликдан тузалди. Касалхоналарда 2 087 нафар бемор даволанмоқда. Унинг ичидан 91 киши ўта оғир аҳволда. Уй шароитида эса 2 951 киши даволанмоқда.
Бундан ташқари, мамлакат бўйича беш нафар тиббиёт ходимидан коронавирус аниқланди. Бишкек, Ўш шаҳарларидан ва Жалолобод вилоятидан — бир нафардан, Чуй вилоятидан — икки шифокор COVID-19га чалинган. Бир суткада эса тўққиз шифокор тузалди.
Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4039га етди, унинг ичидан 3 770 нафар тиббиёт ходими касалликдан шифо топди.