Президентлик сайловидан четлатилган Кубан Чороев МСКга қарши судда ютқазди

325

Президентликка номзодини кўрсатмоқчи бўлган Кубан Чороев МСКга қарши судда ютқазди - у номзодлар рўйхатига кирмай қолди.

Аввалроқ, МСК Чороевнинг имзо варақаларини яроқсиз деб топган эди. Бунга Чороевни қўллаган сайловчиларнинг «имзоларини қўл қўйиш саҳифаларини тайёрлаш ҳақи тўланган кунгача тўплана бошлангани» сабаб бўлгани айтилган.

Чороев бунга рози бўлмаган ва судга мурожаат қилган: у комиссияни «қонун нормаларини манипуляция қилишда», унинг конституциявий мажбуриятлари ва тамойилларини, шунингдек сайлов қонунчилигини бузганликда айблади. Аммо Бишкек маъмурий суди МСК фойдасига қарор чиқарди.

Чороев ва унинг адвокатлари кейинги инстанцияда ушбу қарор устидан шикоят қиладими ёки йўқми, номаълум.

Қирғизистон президентини сайлашга 18 нафар киши қатнашиши маълум бўлди. Улар барча талабларни бажариб, 30 минг сайловчининг имзосини тўплаган. Тарғибот ишлари 15-декабрда бошланади.

Бундан ташқари, навбатдан ташқари президентлик сайлови ўтувчи кунда республиканинг бошқарув шаклини аниқлаш бўйича ҳам референдум ўтади. Унга кўра, қирғизистонликлар президентлик ёки парламентлик бошқарув формасини танлаб ёки иккисига ҳам қарши овоз бериши керак бўлади.

Қирғизистондаги навбатдан ташқари президентлик сайлови

Навбатдан ташқари президент сайлови 4-октябрда ўтган сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилингандан кейинги узоқ давом этган сиёсий инқирознинг натижаси.

5-октябрда сайловнинг натижасига рози бўлмаган минглаб фуқаролар ўлка бўйича норозилик акциясига чиққан. 6-октябрга ўтар кеча тарбисизликлар бошланиб, милингчилар билан милициянинг ўртасида тўқнашув бўлган.

Шундан кейин Жогорку Кенешнинг биноси митингчиларнинг қўлига ўтган. Тартибсизликлар вақтида митингчилар қамоқдаги собиқ депутат Садир Жапаровни бўшатган. Кўп ўтмай Жапаров тарафдорларининг ёрдами билан президент вазифасини бажара бошлаган.

Жапаровни қўллаган депутатлар парламент сайловини номаълум муддатга жилдириб, конституция реформасини ўтказиш ташабусини илгари сурувчи қонун лойиҳасини қабул қилган. Шундан кейин Жапаровнинг таклифи билан Конституциянинг янги лойиҳасини парламентга муҳокамасига олиб чиқишган.

Лойиҳа жиддий камчиликлари ва қонун қабул қилинадиган бўлса президент томонидан ҳукуматни узурпациялаш эҳтимолидан кескин танқидга учраган. Конституция кенгашмасиши лойиҳани таҳрирлаётган вақтда парламент депутатлари референдумга боғлиқ яна бир қонун лойиҳасини илгари сурган. У мамлакатни бошқарув шаклини танлаш учун референдум ўтказиш — президентлик ёки парламент бошқарувини танлаш.

У икки куннинг ичида жамоат муҳокамасига қўйилиб, тузатишларни киргизмай дарҳол уч ўқишда қабул қилинган. Референдум ўтувчи кун навбатдан ташқари президентлик сайлови каби — 10 январь.