Республика штаби ўтган кун давомида Қирғизистонда коронавирус билан касалланган тўрт нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Бир бемор Ўш вилоятида, уч нафари Бишкекда вафот этди.
Пандемия бошлангандан бери мамлакатда 1301 нафар бемор COVID-19 асоратларидан вафот этди.
Бош штаб маълумотларига кўра, охирги суткада коронавируснинг янги 295 ҳолати қайд этилган.
- Чуй вилояти - 87;
- Бишкек - 68;
- Иссиқкўл вилояти - 56;
- Жалолобод вилояти - 34;
- Боткен вилояти - 15;
- Ўш вилояти - 13;
- Ўш - 10;
- Талас вилояти - 8;
- Норин вилояти - 4.
Бош штаб маълумотларига кўра, мамлакатда пандемия даврида умумий 75 690 нафар кишида вирус тасдиқланган.
Шунингдек охирги кеча-кундузда 473 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди.
Бундан ташқари, 8 декабрь куни бўлиб ўтган брифингда Жамоат соғлиғини сақлаш бошқармаси етакчиси Айнура Акматова 1 декабрь ҳолатига кўра мактаб ёшидаги болалар орасида ушбу касаллик билан 320 та ҳолат қайд этилганлигини айтди.
Мамлакат бўйича олти нафар тиббиёт ходимидан коронавирус аниқланди. Бишкек шаҳридан ва Чуй вилоятидан икки нафардан, Жалолобод ҳамда Ўш вилоятларидан бир нафар шифокор коронавирусга чалинган.
16 нафар тиббиёт ходими охирги суткада шифохоналардан ва уй изоляциясидан чиқарилди. Жами бўлиб 3986 нафар шифокорга COVID-19 тасдиқланиб, уларнинг 3695 нафари соғайган.
8 декабрь ҳолатига кўра, Қирғизистондаги 2426 нафар бемор коронавирус асоратлари билан касалхоналарда даволанмоқда, уларнинг 106 нафари ўта оғир, яна 598 нафари оғир аҳволда. Бундан ташқари, яна 3256 киши амбулатория шароитида даволанмоқда.