Қирғиз ТИВи АҚШ элчисининг Матраимов бўйича баёнотига нисбатан фикр билдирди

334

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг элчиси Доналд Лунинг ҳаракатларида мамлакатнинг ички ишларига аралашувнинг ва терговга босим кўрсатишнинг аломатлари мавжуд деб билдирди.

«Қандай яхши ниятни мақсад қилмасин халқаро алоқаларнинг, шунингдек миллий қонунларнинг барқарор принциплари бузилмаслиги керак», — деб ёзилган ТИВнинг расмий твиттерида.

Ташқи сиёсат муассасанинг бундай баёноти АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Дроналд Лунинг журналистика йўналишидаги «Интилиш» мукофотини топшириш маросимида айтган гапига жавоби бўлди.

Лу мазкур тадбирда уюшган жиноятчилик, Райимбек Матраимов ва Камчи Колбаевнинг қўлга олиниши ҳақида айтган. У ҳукуматнинг уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича қадамларини «етарсиз» деб атаган.

Унинг айтишича, Қирғизистонда уюшган жиноятчилик Советлар иттифоқидан бери келмоқда, аммо «Клооп», «Азаттык» OCCRP ва Factcheck нашрларининг журналистлари ёрдами билан уюшган жиноий гуруҳ соядан чиқди.

«Бу жиноий оиланинг очкўзлигидан, қудрати ва дахлсизлигидан қирғиз жамияти нафратланди. Улар бу жиноятчилар қирғиз жамиятидаги коррупцияни қандай қилиб кучайтирганини кўришди. Аввалги МХДҚ ва парламент комиссияси текширув ўтказганига қарамай, ҳеч нарса топа олмаган», — деган АҚШ элчиси.

Элчи ўтган йили журналистларга бир неча ҳужум ҳолатлари ҳам юз берганини қўшимча қилган. Шунингдек, Райимбек Матраимов ОАВнинг устидан шикоят қилиб, уларнинг мулкини қамоққа олдириб, таҳририятдан ўнлаган миллион сом ундириб олишга ҳаракат қилган.

“Сўнгра «Мекеним Қирғизистон» 4 октябрда овозларнинг 24 фоизига эга бўлиб ва парламентда деярлик 40% ўринларни қўлга киритиб, ўз-ўзидан ҳукуматга келиш имконини қўлга киритди. 5 октябрда эса халқ кўтарилиб, бундай бўлмайди — овоз сотиб олинса, №2 шаклини суиистеъмол қилса бўлмайди деб айтди”, — деган Доналд Лу.

Элчи уюшган жиноий гуруҳнинг интернет-троллар, кўча безорилари ҳамда очиқ таҳдидлар орқали Садир Жапаровнинг вақтли ҳукуматининг қарорига таъсир этишга ҳаракат қилганини таъкидлаган.

“20 октябрда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Раим-миллионни қўлга олган. 22-октабрда Қамчи Колбоев ҳибсга олинган. Гарчи суд Райим-миллионни уй қамоғида сақлашга ва мамлакатга етказилган зарарни тўлашга ваъда берган бўлсада, бу қадамлар фақат бошланиши. Бу етарли эмас, лекин бу фақат бошланиши», - деб билдирган Лу.

Элчи Колбаев ва Матраимовнинг қўлга олиниши «Голивуднинг мафия ҳақидаги киносига ўхшаб кетади» ва у ҳозир тугамади деб ҳисоблайди.

«Кинонинг қандай тугашини айтиб берай. Ҳукумат жиноятчиларни жавобгарликка тортади. Бу уларни жазолайди. Бу уларнинг жиноий гуруҳларининг қирғиз халқининг ризқини ўғирлашдан сақлайди. Бу жиноятчиларни сизнинг фарзандларингизни гиёҳванд модда билан заҳарланишича йўл қўймайди. Аммо бу нарсалар жасур инсонлар қарши чиққандагина қилиниши мумкин», — деб ҳисоблайди элчи.

Райим-миллион ҳамда 700 млн долларнинг мамлакатдан чиқариб кетиш бўйича суриштирув

Райимбек Матраимов — «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 млн доллардан ортиқ маблағ бўйича журналистик суриштирувининг бош фигурантларидан бири.

Суриштирув эълон қилингандан кейин Матраимовларнинг оиласи таҳририятларни судга берган, Матраимов эса божхонадаги коррупция схемаларига алоқаси бор эканини инкор қилган.

Қирғизистонда ҳукумат алмашгандан кейин Матраимов МХДҚнинг ходимлари тарафидан қўлга олинган, аммо у тергов билан ҳамкорлик қилишга ва 2 млрд сом тўлашга рози бўлиб, ўша куннинг ўзида қўйиб юборилган.

Матраимов 2020 йилнинг ноябрь ойининг охирига қадар 2 млрд сом тўлаб бериши бўйича ўша пайтдаги президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров ҳам айтган. Аммо Молия вазирлигининг маълумоти бўйича, 3 декабрга келиб Матраимов 688,7 млн сом ўтказган.

Колбаевнинг қўлга олиниши

Криминал авторитет Қамчи Колбаев Матраимов қўлга олингандан кейин бир неча кун ўтгандан сўнг қўлга олинган. Унинг қўлга олиниши бўйича Қамчибек Ташиев МХДҚнинг етакчилик хизматига келгандан кейин айтган. Ҳозирда Колбаев №47 тузатиш колониясида.