Муниципал амалдорларнинг 2019 йил учун декларациялари 2021 йилда эълон қилинади. Бу ҳақда Kaktus Media нашрига Давлат солиқ хизматидан билдиришди.
Солиқ хизматидан маълум қилишича, 2020-йилнинг апрелида қабул қилинган бўлиб, унга кўра 2019-йил учун солиқ декларацияларини топширишга улгурмаган фуқаролар буни 2021-йилнинг апрелига қадар топширишлари мумкин. Аммо фуқаролар 2019 ва 2020-йилга нисбатан икки декларация топширишлари керак бўлади.
Жисмоний шахслар тоифасига давлат ва коммунал хизматчилар, якка тартибдаги тадбиркорлар, транспорт ва кўчмас мулк эгалари киради.
Инқирозга қарши чоралар
Солиқ ҳисоботларини топшириш муддати тўғрисидаги қонун COVID-10 пандемиясининг оқибатлари сабаб мамлакатдаги иқтисодий инқирозга жавобан қабул қилинган. 2020-йилнинг март ойида Қирғизистон ҳукумати фуқароларни коронавирус билан касалланишига йўл қўймаслик учун қаттиқ чекловлар киргизган. Ўшанда мамлакат бўйлаб ишхоналар, кафе, дўкон ва дўконлар ёпилган.
Қирғизистондаги тадбиркорлар чекловлар туфайли ишлай олмаётганликларидан шикоят қилишган. Кичик ва ўрта бизнес эгаларининг аксарияти зарар кўриб, бошқалари банкрот бўлган. Хизмат кўрсатувчи ходимлар ва сотувчилар ишдан айрилиб, оилаларини боқолмаётгани ҳақида билдиришган.
Шундан сўнг ҳукумат коронавируснинг маҳаллий аҳоли ҳаётига ва мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини камайтириш бўйича режа ишлаб чиққан.
Расмийлар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам беришни, бизнес вакилларига муниципал мулк учун ижара ҳақини тщлаш муддатини узайтиришга ваъда берган.
Шунингдек, солиқ қарзларини, ижтимоий тўловлар бщйича муддатни кечиктириш ва узайтириш имкониятларини тақдим этиш қарори қабул қилинган.