Спортчи Мария Коробицкая ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди

298
Сурат: Ўзбекистоннинг енгил атлетика федерацияси

Ёшлар иши, жисмоний тарбия ва спорт бўйича давлат агентлиги қирғизистонлик югуриш бўйича спортчи Мария Коробицкая Тошкентга ўтган II халқаро марафонда ғалабага эришганини билдирди. У бу билан 2021-йили Токиода ўтувчи ёзги Олимпиада ўйинларига лицензия ютиб олди.

Марафонда Коробицкая классик 41 километр 195 метр масофада биринчи келган. Унинг натижаси — 2 соат 26 дақиқа 42 сония (олипиада нормативи — 2 соат 29 дақиқа 30 сония).

Мария Коробицкая Токиода ўтувчи ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олган олтинчи спортчи. Бунка қадар курашчилар Айсулуу Тинибекова ҳамда Атабек Азисбеков, енгил атлетчи Дарья Маслова, югурувчи Юлия Андреева ҳамда сузувчи Денис Петрашов эга бўлишган.

Токиодаги ёзги Олипиада ўйинлари 2020-йилнинг ёз ойларида ўтиши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси сабаб Халқаро олипиада қўмитаси тарафидан 2021-йилга кўчирилган. Энди Токио Олимпиадаси 23-июлдан 8-августга қадар ўтиши айтилмоқда.