Премьер-министр в.б Артём Новиков Давлат солиқ хизматининг раиси Кабил Абдалиевга ҳайфсан эълон қилди. Бу ҳақда ҳукумат сайтида эълон қилин.
Унга кўра, Абдалиев зиммасига қўйилган вазифаларни талабдагидай бажармагани учун ҳайфсан эълон қилинган.
Бу вақтгача Новиков қирғиз-қозоқ чегарасидаги «Чалдовар» назорат ўтказиш жойига (НЎЖ) борган вақтда давлат органларни контрабанда билан курашда сустлик қилмоқда деб танқид қилган. Премьер-министр вазифасини бажарувчи товарларни рўйхатга олиш синов тизимини ўз вақтида амалга оширмагани учун солиқ хизматининг ишидан норози бўлган. Шунингдек қўйилган вазифаларни бажармаган амалдорларга нисбатан чора кўришни топшириб, НЎПга яна бир келиб кетишини айтган.