Қирғизистонда COVID-19 яна 401 кишига юқди, беш киши вафот этди

332

Республика штаб 5-декабрда Қирғизистонда коронавируснинг янги 401 ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди. COVID-19 юқтирганлар орасида олти тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Чуй вилояти — 133 (бир медик);
  • Бишкек шаҳри — 99 (икки тиббиёт ходими, бири қизил ҳудудда ишлаган);
  • Ўш вилояти — 22;
  • Ўш шаҳри — 20;
  • Иссиқкўл вилояти — 45;
  • Баткен вилояти — 26;
  • Жалолобод вилояти — 39;
  • Норин вилояти — 2;
  • Талас вилояти — 15;

Бундан ташқари, Бишкек шаҳрида коронавирусдан беш киши вафот этди.

Охирги суткада касалликдан 425 бемор соғайди — уларнинг орасида 11 тиббиёт ходими бор. Ходимларнинг тўрт нафари стационарда, еттиси эса уй шароитида даволанган.

Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 124 , Чуй вилоятида — 102, Жалолобод вилоятида — 60, Иссиқкўл вилоятида — 40, Ўш вилоятида — 11, Баткен вилоятида — 53, Талас вилоятида — 16, Ўш шаҳрида — 10 ва Норин вилоятида тўққиз бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди.

Шу билан Қирғизистонда COVID-19 юқтирганларнинг умумий сони 74 774га етди. Улардан 66 538 бемор касалликни енгиб, 1290 киши вафот этди.

Бугунги кунда касалликдан 2 616 бемор шифохоналарда даволанмоқда — уларнинг ичидан 110 киши ўта оғир аҳволда. 3 515 бемор уй шароитида даволанмоқда.