«Реформа» МСК билан судлашади — комиссия 5 млн сом сайлов гаровини қайтармаяпти

308

«Реформа» сиёсий партияси МСКга шикоят қилди. Партия комиссияни судга беради.

«Реформа» нима деди?

Сабаб — комиссия 4 октябрда ўтган парламент сайлови яроқсиз ва сайлов жараёни тугамаган деб топилгандан кейин партияга гаровга қўйилган 5 млн сомни қайтариб бергиси келмаяпти. Шу сабабли партия пул йиғишга ёрдам берган қирғизистонликларга пулни қайтариб беролмаяпти.

«Биз ўз фойдамизни кўзлаб бу маблағни олиш учун курашмаяпмиз. Сайлов ҳақидаги қонунга кўра, бу 5 миллион сом уларни берган фуқароларга ва ташкилотларга қайтариб берилиши керак. Бизга бу гаров пулини йиғишга ёрдам берганларнинг ҳар бир сомигача қайтариб олишади», — деб айтишади партиядагилар.

«Реформа» фуқаролар иқтисодий инқироз ва пандемия вақтидаги оғир шароитда қўллов кўрсатиб йиғиб берган маблағларни «давлат ўғирлаб олмаслиги керак» деб ҳисоблашади. Партия маблағларни суд ва бошқа қонуний йўллар билан қайтариб олмоқчи.

МСК қайдай фикрда?

МСКнинг ўзида пулларни қайтариб беролмасликларини айтишмоқда: сайловчиларнинг 1%дан ошмаган овозини олган президентликка номзодлар билан сиёсий партияларга гаровни қайтариб беришни кафолатлаган конституциявий қонунга қабул қилинган ўзгаришлар 4 октябрдаги сайловга ишламайди.

Улар парламентнинг такрорий сайлови натижаларига нисбатан қўлланилиши мумкин, чунки конституциявий қонуннинг ортга ишловчи кучи йўқ. Бу маълумотни МСКнинг раисаси Нуржан Шайлдабекова 28 ноябрда партияга ёзган хатида айтилган.

Бироқ МСК ишонтиришича, бу масалани ҳал қилишга ҳаракат қилишмоқда ва у парламентга сайлов ҳақидаги олдин имзоланган конституциявий қонунга тузатишлар киритишни таклиф қилди. Агар қабул қилинса, унда 4 октябрда сайловга қатнашган партияларнинг ҳаммаси гаровга қўйган 5 млн сомни қайтариб олишади.