Молия полициясининг матбуот хизмати Ўш вилоятининг Кенгсой янги участкасини электр энергияси билан таъминлашда давлатга 73,4 млн сом миқдорида зарар келтирганини билдирди.
«Икки трансформаторнинг баҳоси деярли 8 марта оширилган, келтирилган зарарнинг миқдори 73,4 млн сомни ташкил қилади», — деб билдиришди молия полициясидан.
Терговнинг маълумоти бўйича Ўш вилоятининг Капитал қурилиш бошқармаси Кенгсой участкасини электр энергияси билан таъминлаш учун бир компания билан 200 млн сомга шартнома тузишган.
Шундан сўнг мазкур компания 82,6 млн сомга икки трансформатор олиб келиши керак бўлган бошқа фирма билан субпудратчи шартнома тузган. Бироқ амалда сотиб олинган трансформаторларнинг нархи 10 млн сомни тузган.
Бу иш бўйича аввалроқ Ўш вилоятининг Капитал қурилиш бошқармаси билан шартнома тузган бошқа ёлланма компаниянинг етакчиси қўлга олинган. Бошқа одамларнинг бу ишга алоқаси бўйича тергов давом этмоқда.
Кенгсой участкаси
Кенгсой массивини ўзлаштиришга маблағ ўтказилгани бўйича журналист Идирис Исаков суриштирувида айтган. Унда Исаков 2010 йили бўлган Ўш воқеаларидан кейин ери йўқ шаҳар турғунлари Ўшнинг чет қисмидаги ҳудудларни босиб ола бошлашганини билдирган.
Бу орада Ўш шаҳри ва Ўш вилоятининг ҳукумат ер босиб олишни тўхтатиш учун Кенгсой массивини ер участкаларига бўлиштириб, одамларга беришга қарор қилган. Натижада массивнинг 1 624 гектари 10 500 киши ўртасида бўлиштирилган.
Қурилиш ишлари 2011 йили Сооронбай Жээнбеков Ўш вилоятининг губернатори бўлган вақтда бошланган. Бироқ ҳозир у ерда ҳеч ким яшамайди, сабаби сув ҳам, электр ёруғи ва йўл ҳам йўқ.
Бундан ташқари журналист Кенгсойни электр эенергия билан таъминлашга СУТрансПромЖилСтрой номли фирмага 240 млн сомлик буюртма берилганини ҳам айтган.
«Фирма 9 йил ичида Россиядан икки трансформаторни олиб келиб қўйишдан бошқа иш қилмаган. Махсус комиссия бу фирма 134 млн сомлик иш бажарган деган хулосага келган», — деб айтган журналист.
Ишлаб чиқарувчиларнинг ўзларининг нархи бўйича бу трансформаторларнинг ҳар бири финполнинг ва янги маълумотлар бўйича ҳам 10-11 млн сомга яқин пул бўлади.