«Клооп»нинг Чотқолдаги мухбирининг сўроғи. Судгача тергов иши қисқартирилди

338

Жалолобод вилоятининг Чотқол туман ички ишлар бошқармаси «Ҳукумат вакиллиги таҳдид қилиш ёки унга нисбатан зўравонлик» моддаси бўйича очилган судгача бўлган текширув ишини қисқартирди. Бу ҳақда «Клооп»нинг Чотқолдаги мухбири Аскарбек Мирзабеков билдирди.

Мирзабеков 4 декабрда ТИИБга чақирилган. Унга судгача текширув у сўроқ берган куни қисқартирилганини билдиришган. Бунга «жиноят таркиби йўқлиги» сабаб бўлган. Шикоят қилган депутатлар сўроқ бераётганда уларга ва уларнинг оиласига нисбатан «шантаж ёки зўравонлик» бўлганини билдиришган.

Бироқ Чотқол ТИИБи сўроқ вақтида Мирзабековга нисбатан босим ва таҳдидларни ҳамда терговчи видеони ўчиртирганини тан олмаган.

Аскарбек Мирзабековнинг айтишича, у милицияга 4 декабрда борганда унинг адвокати Уткир Жаббаров терговчи билан сўзлашиб турган.

“Мен келганда адвокат терговчи билан гаплашиб турганди. Унда терговчи [Марат Жабайкулов] томонидан босим ва таҳдидлар бўйича сўз бўлмади. Бироқ у [Жабайкулов] унинг номи [«Чаткал Муаммоси»] гуруҳида чиқса мени биринчи қўлга олишини айтган. Терговчи иш қисқартирилганини айтиб, қарор нусҳасини берди”, — деди Мирзабеков.

Мирзабеков терговчи Жабайкулов олдин маҳаллий ҳақиқатчи билан сўзлашган вақтда ҳам босим ва қўрқитувларни тан олмаганини таъкидлади: терговчи унинг телефонидаги шахсий ёзувларни ўқиб, йиғин видеосини ўчиртириб, қамаш билан қўрқитган.

Мирзабеков маҳаллий кенгаш депутатлари устидан милицияга ариза ёзгани бўйича Чотқол туман суди шикоят қилмоқчи.

«Клооп» мухбирини сўроқ қилиш

Бироз олдин Чотқол туманининг Қанишқия қишлоқ кенгашининг 21 депутати МХДҚ, туман прокуратурасига ва милицияга 26 сентябрда ариза билан мурожаат қилишган.

Депутатлар уларни ижтимоий тармоқларда «тасдиқланмаган маълумотлар» билан танқид қилиб юрган фаол Бакит Тургуналиевдан арзланишган. Тергов давомида «Клооп»нинг мухбири Аскарбек Мирзабеков ва тасвирчи Калийбек Нурдинов гувоҳ қатори сўроққа чақирилган. Бунга Мирзабеков билан Нурдинов 27 августда бўлган Қанишқия қишлоқ кенгашининг депутатларини мажлисини видеога олгани сабаб бўлган.

Мазкур йиғинга Чотқол тумани яшовчиларидан иборат «Чаткал муаммоси» гуруҳи, маҳаллий депутатлар ва «Вертекс Голд Компани», «Чаарат ЗААВ», «Кичи Чаарат» олтин қазиш компанияларининг вакиллари иштирок этишади. Йиғинда турғунларнинг қишлоқ кенгаши депутатлари олтин ишлаб чиқаришда цианиддан фойдаланишга рухсат берган қарорни бекор қилиш талаби муҳокама қилинган.

Мирзабеков йиғиннинг видеосини Youtube-каналига жойлаб, уни фақат илова орқали кўриш мумкин бўлган.

Депутатлар мазкур мажлиснинг видеоси «бир томонлама, тасдиқланмаган маълумотлар» билан бирга ижтимоий тармоқларга тарқалиб, уларнинг обрўсига зарар келтирганини билдиришган. Бундан ташқари, депутатлар бу «маълумотлар одамлар орасида келишмовчиликка, провокациягача олиб келиб, фирмалар ишини тўхтатиш учун халқни провокацияга ундамоқда» деб ҳисоблашган.

Мирзабековнинг айтишича, 25 ноябрда сўроққа борганда Марат Жабайкулов ундан йиғинда олинган видеони талаб қилган ва босим ўтказган. Бундан ташқари, журналистнинг Whatsapp мессенжеридаги ёзишмаларини ўқиб, Youtube-каналига жойланган лавҳани ўчиртирган.

Бу воқеадан кейин «Клооп Медиа» жамоат фонди терговчи Жабайкуловнинг ҳаракатларидан Бош прокуратурага шикоят қилди. Сабаби Мирзабековнинг телефонида сақланган фото ва видео «Клооп Медиа»нинг топшириғи билан тасвирга олиниб, сақланган. Улар тоғ конларидаги ноқонуний кўринишлар ҳақида маълумот бериш ниятида тасвирга олинган.

Депутатларнинг Мирзабековга даъвоси йўқ

«Клооп» ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилган айрим депутатлар билан боғланган. Журналистлар билан суҳбатлашган депутатлар Аскарбек Мирзабеков ва тасвирчи Калийбек Нурдиновга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдиришди.

“У болага нисбатан ариза ёзмадик, Бакит Тургуналиев деганга ёзилган. У болага ҳеч нарса ёзилган эмас. У боладан норози ҳам эмасман, мен унга шунчаки савол берганман: «Сен агар видеони тарқатсанг, уни кимдир монтажлаб чиқарса, сен жавоб берасанми ёки монтаж қилган одам жавоб берадими?» деган савол берганман. У «мен жавоб бермайман деган», бўлди”, — деди Қанишқия қишлоқ кенгашининг депутати Самат Жолдошов.

Жолдошовнинг ҳамкасби Абдразак Алмирзаев бу аризага қўл қўйганини, бироқ журналистга нисбатан чора кўришни сўрамаганини билдирди.

«Бу ерда Аскар, унинг ёнида тасвирчи бўлиб келган Калий ака ҳақида ёзилганини билмас эканман. Кейин бизни милициядан чақириб, кўрсатма олишди. Ҳеч кимга арзланмоқчи эмасман. Фақатгина “шу ердаги [Whatsapp гуруҳидаги] ёмон сўзларни тасдиқлаб берсин” деб кўрсатма берганман. Аскар йиғинни тасвирга олганига ҳеч қандай қаршилигим бўлмаган», — деди Алмирзаев.