Садир Жапаровнинг қудаси Давлат миграция хизматини бошқаради — Factcheck

566

Маълумотларнинг рост-ёлғонлигини текширган «Factcheck» нашри Садир Жапаров президент в.б ва премьер-миистрлик хизматларидан кетмасдан Давлат миграция хизмати раҳбарлигига қудаси Таштанбек Каймазаровни тайинлагани ҳақида ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган маълумотни текширди.

Текширувда айтилишича, Каймазаров Садир Жапаровнинг қудаси бўлади. Унинг жияни Айгерим Канатбекова [ноқонуний бойлигини қонунийлаштириш ва фирибгарлик, лавозимдан фойдаланиш учун халқаро халқаро қидирувга берилган Райкул Жапарованинг қизи] — Санжар Каймазаровнинг аёли. Санжар Каймазаров — Миграция давлат хизматининг етакчисини ўғли.

Шунингдек фактчекерлар МСКнинг маълумотига таяниб, Таштанбек Каймазаров парламент сайловига «Мекенчил» партиясидан қатнашганини таъкидлашган. Бу партиянинг асосчилари қаторида Жапаровнинг опаси Райкул Жапарованинг турмуш ўртоғи Курманов Канатбек Бейшеевич ва акасининг ўғли Жапаров Азат Сабирович бор.

Бундан ташқари, «Фактчек»нинг журналистлари ҳукумат алмашгандан кейин давлат хизмати раҳбарлигига тайинланган янги кадрлар орасида Садир Жапаровнинг яна бир қудаси борлигини аниқлашган.

Яқинда Жапаров ДРХга қарашли «Унаа» давлат муассасаси раҳбарлигига тайинланган Турусбек Тумўнбаев — Жапаровнинг опаси Акат Жапарованинг турмуш ўртоғининг туғишгани. Тумўнбаев ҳам, Каймазаров ҳам Жапаров билан қариндошлигини инкор қилишмаган.