МСК: Бюллетень тайёрлангунча сайловдан четлаганларнинг гаров пули қайтарилади

604

Марказий сайлов комиссиясидан (МСК) 4 декабрда президентликка номзодларга 1 млн сом сайлов гарови қайси вақтда қайтариб берилишини айтишди.

МСКнинг аъзоси Кайрат Осмоналиев номзодларнинг гаровга қўйган маблағи улар сайловчиларнинг 1%дан ошмаган овозига эга бўлган вақтда қайтариб берилишини тушунтирди.

Шунингдек овоз бериш бюллетенлари тайёрлангунча сайловга қатнашишдан бош тортган ёки МСК томонидан четлатилган номзодларнинг ҳам пули қайтарилади.

МСКдан бюллетеннинг матни 21 декабргача қабул қилиниб, у 2 январгача тайёр бўлишини таъкидлашди.

Номзодлар 7 январгача ҳужжатларини қайтариб олишга ҳақли.

Ноябрнинг ярмида президентлик сайловига номзод қатори рўйхатдан ўтиш учун МСКга 63 киши ариза берган. Декабрнинг ярмига уларнинг 20си етган — бу 1 миллион сом миқдорида гаров пулини ва 30 минг кишининг имзосини топширганлар. Энди йиғилган имзолар яроқли деб топилганлари рўйхатдан ўтади.

2021 йилнинг 10 январида Қирғизистонда навбатсиз президентлик сайлови бўлади.

Партияларнинг гарови

МСК 2020 йилнинг 4 октябрида ўтган парламент сайловининг натижасини бекор қилгандан кейин бир неча партия гаровга қўйилган 5 млн сомни қайтариб беришни талаб қилишган.

МСК гаровга қўйилган пул партияларга қайтарилмаслигини, сабаби қонунда бундай модда йўқлигини айтган. Бироқ МСКнинг аъзоси Абдижапар Бекматов ҳозирда комиссия партияларга гаров пулини қайтариб бериш йўлларини излаётганини таъкидлаган.

«Конституциявий қонунда сайлов ўтмаган деб топилса, сайлов гаровини партияларга қайтариб бериш ҳақида қоида йўқ. Биз таклифларимизни парламентга бердик, айрим депутатлар тегишли қонунни кўтаришмоқда. Маблағларни уларга қайтариб бериш мумкин бўлган йўлларни излаяпмиз», — деган Бекматов.