Сооронкулова Конституциявий палатанинг қарори ҳақида фикр билдирди

278

«Реформа» партиясининг раисаси Клара Сооронкулова Vesti.kg нашрига берган интервьюсида Конституциявий палатанинг парламент сайловини жилдиришни, Конституциявий ислоҳот олиб бориш қонуний деб атаган қарори ҳақида фикр билдирди.

Унинг айтишича, у бошида Конституциявий палата даъвони қўллаб беради деб ишонган, бироқ натижаси кутилганидай бўлмаган. У бу қарорни парадоксал деб атади.

«Мен буни биринчи марта кўрмаяпман. [...] судлар юзини сақлаш қолишга ҳаракат қилишади. Сабаби қонунни бир кун ичида қабул қилиш мумкин эмаслиги маълум. Улар ортиқча теорияларни бошлашади, тушунарсиз далилларни ўйлаб топишади. Бу обрўни сақлаб қоладиган фактор бўлиб қолмай ва бу ачинарли», — деб айтди Сооронкулова.

Сооронкулова қўшимча қилишича, у «ҳукумат аҳамиятли сиёсий қарорларни қабул қилишга албатта, аралашишини» билади, сабаби олдин Конституциявий палатанинг судьяси бўлиб ишлаган.

Сооронкулова Конституциявий палатанинг ҳар бир судьясини олдида уларни хизмат ўрнига қайта тайинланишига боғлиқ масала бўлади, шу сабаб судьялар «ҳозирги ҳукумат олдида мослашувчан бўлмоқда» деб ҳисоблайди.

Конституциявий палата қарори

Конституциявий палата 2-декабрда парламент сайловини жилдириш ва конституциявий реформа ўтказиш бўйича қонунни тан олиб, уни Конституциявий қонунга қарши келмайди деган хулоса чиқарган.

Парламент сайловини жилдириш ва референдум ўтказиш ҳақидаги қонунни қабул қилиш билан қонун бузган деган аризани Клара Сооронкулова, фаоллар Нурлан Касимбеков ва Таалайбек Усубалиев ёзган.

Даъвогарлар парламент Конституция меъёрларини бузганини аниқлаган, сабаби депутатлар қонун лойиҳаси жамоатчиликка эълон қилинган куни уч ўқишда маъқулланган. Даъво аризасини ёзганлар фуқароларни муҳокама қилиш ҳуқуқи бузилган деб ҳисоблашади.

Бироқ Конституциявий палата қонунни тезкор турда ва жамоатчилик муҳокамасига қўймасдан қабул қилса бўлади деган қарор чиқарган.

Сооронкулова палата мажлисида парламент сайловини ортга жилдириш ва реформа ўтказиш зарурлигига ишонтирадиган бирорта ҳам муҳим аргумент эшитмаганини айтган.

«Айтганларнинг барчаси шунчаки оқланиш. Улар ҳамма жойда фавқулодда ҳолат режимига таянишмоқда. Айтмоқчи бўлган нарсам, ФҲ режимини фуқаровий ҳимоя ҳақидаги қонун изга солади», — деган у.