Россия Қирғизистонни барқарорликка йўналишини қўллайди — Путин

274

Россия президенти Владимир Путин ЖХҲТнинг жамоат хавфсизлиги кенгашининг 2 декабрдаги сессиясида Кремль Қирғизистондаги сиёсий вазиятни кузатиб келганини билдирди.

«Биз Қирғизистоннинг ички сиёсий ҳаётини хавотир билан кузатдик десам умумлаштириб айтган бўламан. Ўлкадаги вазият барқарорлашгани қаноатлантиради. Шунингдек бизга сизлар халқаро шартномалардаги мажбуриятларни бажаришингиз ҳам аҳамиятли», – деди у.

Путин Қирғизистоннинг президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитовга мурожаат қилиб, Қирғизистон ЕОИИнинг ҳам, ЖХҲТнинг ҳам позициясини ўзгартирмаётганини таъкидлади. Унинг фикрича, «бу Қирғизистоннинг ўзини барқарорлиги учун ҳам муҳим».

Путин Россия қирғиз иқтисодини ва ижтимоий тармоғини қўллашга ҳаракат қилаётганини таъкидлаб, биргаликдаги ҳаракатлар бундан кейин ҳам давом этишига умид қилишини билдирди.

«Албатта, ички барқарорлик бўлмаса, ижобий натижаларга эриши мумкин эмас. Шу сабаб биз ҳукуматнинг вакиллик органи ва президентлик сайловлар Конституцияни, сайлов қонунлари асосида, юқори даражада ўтказишдан манфаатдормиз», — деди Россия президенти.

У Мамитовга муваффақият тилаб, Россия Қирғизистонни «барқарорлик сари томон йўлда ва юқорида айтилган йўналишларда» ёрдам беришини таъкидлади.

Ўз навбатида президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов «барча қийинчиликларга қарамай, Қирғизистон ЖХҲТ асосида ўз мажбуриятларини муносиб бажараётганини» билдирди.

Шунингдек Мамитов Қирғизистондаги жамоат-сиёсий вазиятни барқарорлаштириш ҳақида ҳам сўзлади.

«Бугунги кунда биз учун энг аҳамиятлиси 2020 йилнинг 4 октябрида ўлкадаги парламент сайловида келтирилган камчиликларни бартараф қилиб, халқнинг талабларини амалга оширишга ҳаракат қилиш бўлиб саналади. Ҳозирги вақтда Қирғизистонда жамоат-сиёсий вазият тикланди», — деди Мамитов.

Унинг айтишича, Қирғизистон бу вақтгача олган халқаро вазифаларини ва эришилган халқаро шартнома шартларини бажаришни давом эттирмоқда. Шунингдек, давлат ҳукумат органлари штат режимида ишлаётганини қўшимча қилди.

Талант Мамитов 2021 йилнинг 10 январида президентлик сайлови ўтказишни айтиб, ҳукумат органлари сайловни адолатли ва рақобат асосида ўтказиш учун бор кучини сарфлайди деб ишонтирди.

У ЖХҲТ аъзоларининг президентларини 5-6 октябрдаги воқеалар вақтидаги позициялари учун ва давлат учун оғир вақтда ёрдам берганига миннатдорчилик билдирди. Мамитов Россия Федерациясини нафақат Кавказда балки, бошқа мураккаб минтақалардаги вазиятни барқарорлаштиришдаги алоҳида ролини таъкидлади.

«Россия Федерациясининг раислиги ва энг асосийси 2020 йилдаги ҳаракатлари ЖХҲТни кўп томондан мустаҳкамлаб, уни ривожлантириш йўлларини белгилади деб ҳисоблайман», — деди Мамитов.

Президент в.б 2020 йил ташкилотга аъзо давлатлар учун ўзгача йил эканини, чунки бу йилга «халқларнинг бошини бирлаштириб, олдинга йўл кўрсатган» иккинчи жаҳон урушидаги Буюк ғалабанинг 75 йиллиги тўғри келганини таъкидлади.

«Ўша даҳшатли урушда одамлар ва моддий йўқотишларга учраган бизнинг халқимиз бугунги кунда дўстликни, ўзаро иттифоқ ва бирдамлик қадрини билишади. Умумий тарих, юқори иттифоқдошлик руҳи ва ўзаро қўллов Жамоатчилик хавфсизлиги ҳақидаги шартнома ташкилотининг асосий бирлаштирувчи қисми бўлиб саналади», — деди Мамитов.

Жапаров ва Путин билан музокаралар

Бу Талант Мамитов президент вазифасини бажарувчи қатори қатнашган ЖХҲТнинг Жамоатчилик хавфсизлик кенгашининг биринчи йиғини.

Мамитовгача президент вазифасини Садир Жапаров бажарган. Жапаров 13 ноябрда Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашган. Бу унинг президент вазифасини бажарувчи қатори биринчи расмий суҳбати бўлган. Олдин Жапаров билан Путин 10 ноябрдаги ШҲТга аъзо мамлакатларнинг давлат раҳбарлари йиғинида кўришган.

Унда премьер-министр Путиндан у билан телефон орқали «ҳамкорлик бўйича бир қатор фаол масалаларни» муҳокама қилишни сўраган. Аниқроғи, Жапаровнинг ШҲТнинг саммитидаги сўзини кун тартиби ҳам Россия президенти билан суҳбат вақтидагидай бўлган.

Собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг истеъфосидан кейин 15 октябрда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Қирғизистондаги воқеаларни «диққат билан» кузатаётганини билдирган.

У Россия ҳукумати Қирғизистондаги вазият «тезроқ барқарорлашишини» ва қонуний майдонда ривожланишини таъкидлаган.