Кадир Маликов дин арбоблари экстремизмга аралашмоқда дейилган лавҳа бўйича ИИВга ариза ёзди

291
Кадир Маликов

Муфтийнинг ўринбосари Кадир Маликов интернетга тарқалган лавҳа бўйича ИИВга ариза ёзди. Унда Маликовнинг Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг раҳбари Акин Токталиев, Қирғизистон мусулмонлари дин бошқармаси ходими Акимжан Эргешев, собиқ бош прокурор Азимбек Бекназаровнинг ўғли Руслан Бекназаров ва диний арбоб Умар Кулов билан учрашувидаги аудио ёзув қўлланилган.

Лавҳа «Қирғизистонда ИШИД қуришни исташади» деган ёзув билан берилган. Маликов аудио ёзувда унинг сўзлари ўзгартирилиб, Кадир Маликов Қирғизистонда тақиқланган «Ислом давлати» экстремистик гуруҳни қўллайди деган тарзда кўрсатилганини айтади.

Интернет пабликларда ва гуруҳларда тарқалган видеонинг муқоваси.

Маликовнинг айтишича, «динга қарши ахборот уруши» бошланди.

“Ҳозир «текширув олиб бориш керак» деб ариза ёздим. Бунинг ортида ким бор, мақсади нима? ИИВнинг 10-бўлимига, МХДҚга ҳам мурожаат қиламан. Бу ёқда бизни номимизни қоралашмоқда. Бизни ИШИДга боғлашмоқда. Бу махсус қилинмоқда, динга қарши маълумот уруши бормоқда”, — деди у. Муфтийнинг ўринбосари лавҳада радикал чақириқлар йўқлигини айтмоқда.

Интернетда тарқалган видеода диний арбоблар Конституциядаги исломнинг ролини муҳокама қилишган, шунингдек сиёсатчилар диний арбобларнинг фикрлари билан ҳисоблашиши кераклиги айтилган.

Кадир Маликов бу вақтгача ҳукуматга мурожаат қилиб, Конституциянинг янги лойиҳасига «яратганнинг» номини қўшиб ёзиб, дунёвий давлат деган тушунчани, диний қадриятларнинг ўрни, ролини, ҳимоя қилиш ва ривожланишини таҳлил қилиб бериш таклифини киритган.

Шу сабаб исломни ўлкадаги нуфузини оширадиган айрим тузатишларни таклиф қилган. Унинг фикрларини батафсил тушунтириб берган лавҳалар сериясини чиқарган.

Конституциянинг янги лойиҳасини тузатишни Садир Жапаровнинг собиқ адвокати, амалдаги Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг янги раҳбари Акин Токталиев киритган. Унинг таклифида Бош қонундан дунёвий мамлакат деган жойини олиб ташлаш кераклиги айтилган.