«Тажрибадан маълум». Азимбек Бекназаров экс-президентларни имтиёзлардан ажратишни таклиф қилди

Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчиси Азимбек Бекназаров Конституциядан собиқ президентларнинг мақоми ҳақидаги пунктни олиб ташлашни таклиф қилди. У Конституциявий кенгаш таркибида бўлгани билан атайлаб шу таклифни айтиш учун келган.

Бекназаров собиқ президентларга имтиёзлар бериш билан давлат бюджети йирик миқдорда зарар кўраётганини таъкидлади.

«Тажриба кўрсатишича, юрт отаси деган давлат раҳбари собиқ президент деган мақомга, давлат томонидан берилган имтиёзларга эга бўлиши учун ўзи халқини қаровсиз қолдирар экан. Халқни қандай оғир аҳволда қолгани уларни ўйлантирмайди. Ўзлари ҳақида ўйлашади. Шу сабаб бош қонунда ёзилмаса ҳам уларнинг собиқ эканини халқ билади»,— деб билдирди Бекназаров.

Бундан ташқари, у «айрим собиқ президентлар мақомидан фойдаланиб, чет ўлкада давлат номидан сўзлаётганини» таъкидлади. Унинг фикрича, улар бундай қилмаслиги керак.

Азимбек Бекназаров 1993 йили қабул қилинган Конституцияни қайта олиб келиш таклифини айтиб чиқди, сабаби унда собиқ президентнинг мақоми ҳақида меъёр қаралган эмас.

Конституциявий кенгашнинг аъзолари бу масалани қарашмоқда.

Қирғизистонда аввалги икки давлат раҳбарининг собиқ президентлик мақоми бор — Роза Отунбаева билан Сооронбай Жээнбековда. Жээнбеков муддатини тўлиқ тугатмаган, у парламент сайловининг натижаси сабаб юзага келган норозилик акциялардан кейин истеъфога кетган, президент вазифасини янги қамоқдан чиққан Садир Жапаров бажара бошлаган, кейин бу хизмат унинг сафдоши Талант Мамитовга ўтган.

Қирғизистон Республикаси Президентининг кафолатлари ва Қирғизистон Республикасининг собиқ президентини мақоми ҳақидаги қонунга мувофиқ, Отунбаева ва Жээнбеков умрбод ёрдам пули ва тиббий суғурта олишга ҳақли. Собиқ президентнинг имтиёзларидан уларнинг оила аъзолари ҳам фойдалана олади.

Собиқ президентларга ва уларнинг оиласига умрбод давлат назорат хизмати хизмат кўрсатади ва давлат қароргоҳлариданбирида умрбод фойдаланади.

Собиқ президент пенсия ёшига етгунча тахминан 103 минг сомни ташкил қилган президентнинг бир ойлик меҳнат ҳаққининг 75 фоизи миқдоридаги нафақа билан умрбод таъминланади.

Собиқ президентлар нафақа ёшига етганда шу суммадаги нафақа тўланади. Тўловларнинг миқдори президентнинг маошини кўпайишига ёки камайишига қараб ўзгариши мумкин.

Турар-жой, транспорт воситалари ва бошқа хизматлардан фойдаланиш бўйича барча харажатлар давлат томонидан тўланади.

Агар собиқ президент вафот этса, давлат унинг оиласига ҳар ойда собиқ президентнинг нафақаси миқдорига олти марта кўп ёрдам пулини тўлаб туради.