Референдумга бошқарув шакли бўйича масала чиқарилади — депутат Маматалиев

272

Жогорку Кенеш депутати Марлен Маматалиев 2 декабрда референдум бўйича иш бошқа йўналишда кетаётганини билдирди.

«Ҳозир референдумга бошқа икки савол қўйилди. Биринчиси — бошқарув формаси: парламент ёки президентлик. Иккинчиси — мажоритар ёки партиявий система. Фуқаролар ўзлари танлаб олиши учун шу икки саволни жамоатчилик муҳокамасига чиқарамиз», — деди Мамбеталиев.

Унинг айтишича, референдумнинг натижаси бўйича Конституция лойиҳаси устида иш давом этади.

«Конституциявий кенгаш лойиҳани ишлаб чиқаверсин, биз халққа қайси бошқарув формаси бўйича яшашимиз ҳақида танлаш имконини беришимиз керак. Бу ҳужжат у вақтда тайёр бўлиб қолади, агар биз президентлик форма бўйича яшайдиган бўлсак, унда ҳукумат йўқ бўлиши бўлиши керак, барча вазиятда айбдорни излаб, премьерни истеъфога чиқаришни кераги йўқ. Агар фуқаролар парламент бошқарув формасини танлайдиган бўлса, унда президент йўқ бўлиб, премьер-министр бўлади. Аралаш формасига биз қайтиб келишимиз керак», — деди Мамбеталиев.

Депутатнинг айтишича, агар фуқаролар парламент бошқарув формасини танлашса, унда президентнинг хизмати олиниб, унинг ролини премьер-министр эгаллаб қолади. Парламентарийнинг фикрича, аралаш бошқарув формасига қайтишнинг кераги йўқ.

Маматалиев таъкидлашича, у ва бошқа бир қанча депутатлар конституциявий қонуннинг лойиҳасига қўл қўйишган, у жамоатчилик муҳокамасига чиқарилади.

Марлен Мамбеталиев Конституциянинг янги лойиҳасини ва 10 январда навбатсиз президентлик сайлови билан бирга референдум ўтказишни таклиф қилганлар орасида бўлган.

«Ханституция»

Ўлкада конституциявий реформа ўтказиш — Садир Жапаров билан Камчибек Ташиевнинг «Мекенчил» партиясини сайловдаги дастурида ёзилган.

Сиёсий инқироз бошланиб, Жапаров тарафдорларнинг ёрдами билан озодликка чиқиб, президент вазифасини бажарувчи ва премьер-министр бўлгандан бошлаб ислоҳот керак деб айта бошлаган. Унинг айтишича, Қирғизистон президентлик ўлка бўлиши керак.

Жапаровнинг ташаббуси билан сайлов номаълум муддатга жилдирилиб, конституциявий ислоҳот бошланган. Жапаров парламент сайловининг жилдирилишини «вазиятни яхшилаш ва халқни сайлов жараёнига бўлган ишончини ошириш» учун керак деб оқлаган. Юристлар Жапаров Конституцияни бузди ва Қирғизистонни ҳуқуқий майдондан инқироз сари туртмоқда деб айтишган.

Конституциянинг янги лойиҳаси 17 октябрда жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, халқ оғзига «Ханституция» деган ном билан олина бошлади. Янги Конституциянинг муаллифи ва ташаббусчиси деб кўрсатилган айрим депутатлар ҳужжатни кўришмаганини ва уни ишлаб чиқишга қатнашмаганини айтишди.

Бир гуруҳ сиёсатчилар лойиҳани авторитаризмга ва Бакиевнинг даврига, ҳамда ўрта асрларга қайтиш деб атаб, агар у қабул қилинса, халқнинг эркинлигини чеклашидан хавотирда. Собиқ президент Роза Отунбаева фуқаровий назорат қўмитасининг йиғинида мазкур Конституция кучга кирса, дунё давлатни тан олмай, унга ёрдам беришни тўхтатади деб билдирган.

Бошқа сиёсатчилар эса Жапаров юристларнинг тутқунида қолди деб ҳисоблашади. Шунингдек, президентлик бошқарув формаси, давлатнинг асосий органи қатори халқ қурултойи ва бошқа бир гуруҳ идеялар ҳужжатда Жапаров озодликка чиққандан кейин қилган билдирувларида ҳам айтилган.

Депутат Канат Исаев эса лойиҳанинг муаллифи Садир Жапаров эканини очиқ билдирган, бироқ лойиҳанинг муаллифларини расмий рўйхатида унинг фамилияси йўқ. Садир Жапаровнинг собиқ маслаҳатчиси Акилбек Жапаров лойиҳани ишлаб чиқишга Президент аппарати қатнашиб, бу ҳолатда президентнинг ваколатларини ва премьер-министр Садир Жапаровнинг ғояларини ҳам ҳисобга олинганини тасдиқлаган.

Садир Жапаров 23 ноябрда 7-каналга интервью бериб, лойиҳани ишлаб чиқишга қатнашганини тан олган.

«Мен унга фақат икки таклиф киритдим: президентнинг ва ҳукуматнинг ваколатларини бирлаштириш, шунингдек халқ қурултойи ҳақида», — деган Жапаров.

Шунингдек у Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдумни жилдиришга қарши эмаслигини айтган. У Конституция кенгаш аъзоларини Конституциянинг янги лойиҳасининг устида ишлашга шошилмай, муҳокамага бир-икки ой сарфлашга чақирган.

Шунингдек у 2021 йилнинг 10 январида референдумга икки масалани олиб чиқишни таклиф қилган. Биринчиси — Қирғизистондаги бошқарув формасини танлаш, иккинчиси эса парламент қандай тузилиши кераклиги ҳақидаги масала.

Конституциявий кенгаш

20 ноябрда президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов Конституциявий кенгаш тузиш ҳақидаги фармонни имзолаган. Органнинг таркибига 90га яқин одам кирган, уларнинг орасида амалдаги депутатлар ҳам бор.

Кенгаш тузилишига депутат Дастан Бекешев реакция қилиб, телеграм каналида Конституциявий кенгаш президент вазифасини бажарувчининг фармони билан эмас, парламент қарори билан тузилишини тушунтирган.

Афсонавий парламентнинг собиқ раиси Абдигани Эркебаев Конституциявий кенгаш таркиби профессионал эмас деб таъкидлаб, у ерда конституция ҳуқуқ бўйича мутахассис юристлар жуда оз эканини билдирган. Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Феликс Кулов ҳам Конституциявий кенгаш маъқуллик берувчи позицияни эгаллаб олганини айтган.

Президентнинг вазифасини бажарувчи Мамитов 26 ноябрда кенгашнинг таркибига яна ўн одамни қўшган, уларнинг орасида собиқ депутатлар Алмамбет Шикмаматов билан Кантемир Мурзабеков, ҳуқуқ ҳимоячиси Тўлўкан Исмаилова ва бошқа «мустақил экспертлар» билан жамоат арбоблари бор.

Конституциявий ҳуқуқ бўйича эксперт ва юридика фанлари доктори Сания Токтогазиева билан депутат Дастан Бекешев Конституциявий кенгашнинг экспертлари қаторини тўлдириш таклифидан бош тортишган. Улар кенгаш легитимсиз, аъзолари эса уларнинг таклифларини инобатга олишни кўзламайди деб ҳисоблашади.