Муддати тугаб қолган парламент Конституцияга тузатиш киргиза олмайди — Евроиттифоқнинг вакили

419

Евроиттифоқнинг Марказий Осиёдаги махсус вакили Петер Буриан «Эркин Европа/Азаттык» радиосига интервью бериб, Қирғизистондаги сиёсий вазият ва инқироз вақтида Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича фикрларини билдирди.

Конституциявий ислоҳот ҳақидаги саволга жавоб бераётиб, Буриан натижаси тан олинмаган 4 октябрдаги сайловдан кейин ўлкадаги вазият тезлик билан ўзгарганини, бироқ бу ўзгаришлар доим ҳам «тўғри йўналишда» бўлмаганини таъкидлади.

«Улар сайловнинг ўзгартирилишига сабаб бўлган масалаларни батамом ҳал қилишга эмас, қисқа муддатли қарорларга эътибор берди», — деб билдирди Буриан.

У ҳозир Қирғизистонда Конституциявий ҳуқуқ бўйича мутахассислар ва сиёсий гуруҳлар йиғилиб, ҳозирги инқирозга нима сабаб бўлганини таҳлил қилиб, парламентлик демократияни мустаҳкамлаш керак деб ҳисоблайди.

«Европанинг олий комиссари бизни бундай позициямизни бир ой олдин ҳам айтган. Венеция комиссиясининг хулосаси бўйича ҳам шундай билдирувни такрорласак керак. Қирғизистоннинг Конституциявий палатаси сайловларга боғлиқ Венеция комиссиясининг позициясини сўраган эди. Натижада бу комиссия Қирғизистоннинг муддати тугаётган парламенти радикал қарорларни, айниқса конституциявий тузатишларни қабул қилолмаслигини аниқ таъкидлади», — деб билдирди Евроиттифоқ вакили.

Конституцияга ўзгартириш киритишга шошилмаслик керак

Бурианнинг айтишича, ўлканинг бош қонунини ўзгартиришга шошилиб бўлмайди, бунинг учун етарлича вақт ва шароит керак.

«Биз тоза ва адолатли сайловда сайланиб келган парламент бу жараённи бошида туриши керак ва зарур бўлса шу парламент Конституцияни ўзгартириши керак деб ҳисоблаймиз. Конституциявий кенгаш тузилганини кўрдик. Бироқ бу етарли эмас. Сиёсий гуруҳларни, фуқаровий жамият вакилларини ва юристларнинг бошини бирлаштирган жараён бўлиши керак», — деб ҳисоблайди Буриан.

Шу билан бирга вакили Евроиттифоқ Венеция комиссияси орқали ҳам ўз маслаҳатларини беришга тайёрлигини, бироқ сўнгги қарор қирғиз халқининг қўлида эканини қўшимча қилди.

«Бизни Қирғизистондаги парламентлик демократиянинг келажаги қизиқтиради. Бундай бошқарув модели бошқалар учун ҳам намуна бўлади деб ҳисоблаймиз. Бу модель ишламас экан деб ундан узоқлашмай, уни мустаҳкамлаш зарур деб ҳисоблаймиз», — деди у.

Инқироз ва янги Конституция

Конституциявий реформа ўтказиш зарурлигини Садир Жапаров тарафдорларининг ёрдами билан қамоқдан чиқарилиб, президент вазифасини бажара бошлагандан кейин айта бошлаган.

Жапаров Қирғизистонда президентлик бошқарув формаси бўлиши керак деб ҳисоблайди. Жапаровнинг ташаббуси билан парламент сайлови номаълум муддатга жилдирилиб, конституциявий ислоҳот бошланган. Жапаров парламент сайлови жилдирилишини «вазиятни барқарорлаштириш ва халқни сайлов жараёнига бўлган ишончини ошириш» учун керак деб оқланган.

Бироқ юристлар Жапаров Конституцияни бузди ва Қирғизистонни ҳуқуқий майдондан инқирозга туртди деб айтишган.

Конституциянинг янги лойиҳаси 17 октябрда жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, халқ оғзига «Ханституция» деган ном билан олина бошлади. Янги Конституциянинг муаллифи ва ташаббусчиси деб кўрсатилган айрим депутатлар ҳужжатни кўришмаганини ва уни ишлаб чиқишга қатнашмаганини айтишган.

Бош қонунга ўзгартириш киритишга қарши сиёсатчилар янги лойиҳани авторитаризмга ва Бакиевнинг даврига, ҳамда ўрта асрларга қайтиш деб атаб, агар у қабул қилинса, халқнинг эркинлигини чеклашидан хавотирда. Собиқ президент Роза Отунбаева фуқаровий назорат қўмитасининг йиғинида мазкур Конституция кучга кирса, дунё давлатни тан олмай, унга ёрдам беришни тўхтатади деб билдирган.

Ҳар якшанба кунлари Бишкекда Конституцияга тузатишлар киритишга қарши тинчлик юриши бўлмоқда.