Криминал Азиз Батукаевни ноқонуний бўшатилиши бўйича жиноий ишнинг асосий фигуранти Алмазбек Атамбаевнинг ҳукми суд томонидан бекор қилингани билан у №47 колониядан чиқарилмаган. Бу ҳақда Олий суддан билдиришди.
Олий суд билдиришича, олдин ишнинг материаллари Бишкекнинг Биринчи май туман судига келиб тушиши керак.
«Ишнинг материаллари 5 кун ичида биринчи инстанциядаги судга келиб тушиши керак. Алмазбек Атамбаевнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириш масаласи агар адвокатлардан илтимос келса Бишкекнинг Биринчи май туман суди жиноий ишни қайта кўра бошлаганда ҳал қилиниши мумкин», — деб билдиришди Олий суддан.
Адвокатлар Атамбаевни колонияда ноқонуний ушлаб туришибди деб ҳисоблашади. Сергей Слесарьёвнинг айтишича, Олий суднинг қарори «кечиктирилмай» бажарилиши керак.
«Олий суд қарорни Биринчи май туман судига юбориши керак, улар эса ҳимоямдаги одамни озод қилиш учун ЖЎДХга юбориши керак», — деб таъкидлади у.
Собиқ президентнинг яна бир адвокати Замир Жоошев Атамбаев бўшатилиши кераклигини айтган, сабаби Биринчи май ва Бишкек шаҳар судининг қарорлари Олий суд томонидан бекор қилинган деб билдирган. Демак, бу Атамбаевга нисбатан суд қарорлари деганни тушунтиради.
«Батукаевнинг иши бўйича маҳаллий судларнинг ҳукми бекор қилинди — табиатда улар йўқ. Бу вақтгача Атамбаев Батукаевнинг иши бўйича ҳукм асосида №47 ахлоқ тузатиш қамоғида бўлган. ЖЎДХ Олий суд ҳукмини бажариш билан Атамбаевни бугун колониядан чиқариши керак», — деган адвокат.
Жоошев Атамбаев фигурант бўлган бошқа жиноий ишлари бўйича суд эҳтиёт чорасига боғлиқ ҳеч қандай қарор қабул қилмаганини, шу сабаб Атамбаев тўхтовсиз озодликка чиқиши керак деб огоҳлантирди.
Батукаев иши ва собиқ президент Атамбаев
Ҳукумат Батукаевни ноқонуний бўшатилиши бўйича ишни 2019 йилнинг баҳор ойларида қарай бошлаган. Криминал 2013 йили лейкоз бўйича маълумотнома асосида озод қилинган. Кейин тиббий ҳужжат қалбаки экани маълум бўлган.
Батукаевнинг ишини текшириш Атамбаевни собиқ президентлик мақомидан, дахлсизлигидан ва бошқа имтиёзларидан маҳрум бўлишининг сабабларидан бири бўлган.
ИИВ Батукаевни бўшатилиши бўйича иш асосида Атамбаевни уч марта сўроққа чақирган, бироқ собиқ президент терговга келмаган.
Натижада ҳуқуқ тартибот органлари Атамбаевни куч билан қўлга олишган. У Қўйтош қишлоғидаги уйида икки кун давом этган қаршиликлардан сўнг таслим бўлган.
Махсус операция вақтида спецназнинг бир ходими ҳалок бўлган. Атамбаев ўзи МХДҚнинг тергов қамоғида қамоқда ўтиради, унга штурмдан кейин бир қатор айблар қўйилган.
Бу ишга алоқадор бўлган бошқа амалдорлар тергов билан ҳамкорлик қилиб, жарима тўлашган.