Вице-премьер-министр Элвира Сурабалдиева твиттер саҳифасида Қирғизистондаги олий ўқув юртлари янги йил байрамидан кейин очилишини билдирди.
«Янги йилдан кейин ОЎЮларини очамиз, илтимос бироз сабр қилиб туринглар. Шаҳарларда эса болалар боғчалари бўйича масалалар ва қийинчиликлар кўп, буни қараб чиқяпмиз. Биз оғир аҳволдаги (қариялар ва қариялар ва сурункали касаллиги бор) беморларни оммавий касалхонага тушишини кўтара оламизми деган масала туради» — деган Сурабалдиева.
27-ноябрда Фан ва таълим вазири Алмазбек Бейшеналиев анъанавий ўқув тизимига қайтиш учун алгоритм ишлаб чиқилганини билдирган. Унинг айтишича, 30-ноябрдан бошлаб алгоритм бўйича ўқув юртларига ва талабаларга маълумот берилади.
Ўлкада пандемия сабаб 16-мартдан бошлаб мактаблар ва олий ўқув юртлари уч ҳафталик карантинга ёпилган. Бироқ эпидемиологик вазият сабаб шу кундан бошлаб ОЎЮлари очилмаган.
11-ноябрдан бошлаб 1 489 мактаб ўқувчиларни қабул қилишни бошлаган. Бироқ уларнинг орасига Бишкек билан Ўш шаҳрининг мактаблари кирмаган.
Муаллиф: Хонзадахан Тахиржан қизи