МХДҚ Матраимовнин иши бўйича тергов якунлангани йўқ

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МХДҚ) матбуот хизмати божхонадаги коррупция ҳақидаги иш бўйича судгача текширув иши давом этаётганини билдирди. Мазкур ишнинг асосий фигуранти — Давлат божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов.

Шунингдек, МХДҚ Матраимов ва бу ишга алоқаси бор дейилган божхона тармоғининг айрим ходимлари давлатга келтирилган зарарларини тўламоқда деб ишонтиришмоқда.

Махсус хизматнинг маълумотида, тергов амалдаги ва собиқ божхона ходимларидан иборат гуруҳ божхона постлари орқали юк ташиган тадбиркорларни эгаллаб, ҳаққига мукофот пул олиб турганини исботлаган изланишни давом эттирмоқда.

МХДҚ терговнинг натижаси ҳақида «унинг ичида келтирилган зарар бўйича ва жиноий жавобгарликка тортилган одамлар томонидан ўрнини тўлдириб бериш ҳақида» айтиб беришга ваъда берган.

Олдин тергов Матраимовларнинг давлатга келтирган зарарини 2 млрд сом деб ҳисоблаган. Молия вазирлигининг маълумотига кўра, у маҳсус ҳисобга 500 млн сомдан ортиқ маблағ ўтказган.

Матраимовнинг қўлга олиниши

Райимбек Матраимов — божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари ва «Клооп», «Азаттык», OCCRPнинг Қирғизистондан 700 млн долларни ноқонуний чиқариб кетиш ҳақидаги биргаликдаги журналистик суриштирувнинг фигуранти.

МХДҚнинг ходимлари Матраимовни 20-октябрда қўлга олишган. Махсус хизмат маълумотига кура, Матраимов ва бошқа хизмат ходимлари 2016-йилдан бери давлат божхона тизимида коррупция схемасини тузиб ишлатиб келишган.

Лекин шу куни Матраимов чиқарилгани маълум бўлди. МХДҚ собиқ божхоначи тергов билан шартнома тузиб, 2020-йилнинг охиригача давлат ғазнасига 2 млрд сом тўлашга ваъда берганини билдирган.

Садир Жапаров 12-ноябрдаги матбуот анжуманида, унда Жапаров давлат раҳбари вазифасини бажариб, Матраимовни озод қилаётганда сиёсий қарор қабул қилганини тушунтирган.

Унинг айтишича, у қарор чиқаришда жаҳон тажрибасига таяниб, агар Матраимов пулнинг бир қисмини қайтариб берса, унда у давлатга фойда келтирган бўлади деб ўйлаган.

«Матраимовнинг иши судга ўтказилмаган. У ўғирлаган пулни давлат бюджетига қайтариб берсин деб, мен сиёсий қарор қабул қилдим. 30 йил ичида кўпчиликни қамадик, бирортаси ҳам ўлкадан ўғирлаганини қайтариб бермади. Масалан, Атамбаевнинг қанча одамлари қамоққа олинди, бирортаси пулни ўрнига қўйдими? Қамоққа олишдан давлатга фойда келмайди, пулларни қайтариш керак. Бу жаҳон амалиётида ҳам бор», — деб айтган Жапаров.

У МХДҚ ходимлари собиқ божхоначини қамоққа олишга тайёр бўлганини, бироқ сафдоши, МХДҚнинг етакчиси Камчибек Ташиев билан суҳбатдан кейин қарор қабул қилганини таъкидлаган.

«Шунда мен сиёсий қарор қабул қилиб, МХДҚ раҳбаридан илтимос қилдим, “буни қамагандан нима фойда” дедик. Бизда 6-7 соат шундай йиғин бўлди. Ўзи ҳам [Райимбек Матраимов] очиғини айтди, “мени қамаган билан ҳеч нима келмайди, ундан кўра давлатдан олганимни ёки ноқонуний бойиган мулкларни, пулларни ҳаммасини Қирғизистонга қайтариб берайин” деб илтимос қилгандан кейин шундай сиёсий қарор қабул қилдик», — деган Жапаров.

Журналистик суриштирув

Қирғизистонда кўп йиллар давомида республика ҳудудидан ташиб кетилишига йўл берган коррупция схемаси ишлаб келган. Контрабанда бошида собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан бирга суратга тушган ва собиқ президент Жээнбековнинг қасамёд маросимига қатнашган бизнесмен Хабибулла Абдукадир турган.

Суриштирувда журналистлар бу контрабанда схемаси борлигини исботлашган, бу манбааларнинг бири Айеркен Саймаити бу қандай ишлар эканини айтиб берган. Шунингдек у божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов божхонадаги коррупцияни яширгани, бу ўз навбатида яширин бизнеснинг гуллашини таъминлаб турганини билдирган

Саймаити журналистларга ҳужжатларни топшириб, шахсан ўзининг ёрдами билан Қирғизистондан 700 млн доллардан ортиқ маблағ чиқарилганини айтиб берган. Кейин финпол бу маълумотни тасдиқлаб, бу суммани млрддан ошади деб билдирган. Саймаити суриштирув чиққунча 2019-йилнинг ноябрь ойида Истанбул қаҳвахоналарининг бирида ўлдирилган бўлган.