Қораболтанинг янги мэри бўлиб «Мекеним Қирғизистон»нинг шаҳар кенгашидаги депутати сайланди

301

Қораболта шаҳрининг мэри алмашди — у «Мекеним Қирғизистон» партиясининг шаҳар кенгашидаги депутати Данияр Шакирбаев. Қораболта мэриясини тўққиз йилдан бери бошқарган Данияр Шабданов шаҳар кенгашининг депутатлари томонидан босим бўлаётганини айтган.

МСКнинг маълумоти бўйича, мэрлик лавозимига уч кишининг номзод қўйилган: Бакит Раманкулов, Таалайбек Суюмбаев [4 октябрдаги сайловда «Биримдик»нинг таркибида қатнашган] ва Шакирбаев. Натижада Шакирбаев учун 31 шаҳар депутати ичидан 18и овоз берган, қолган 13 депутат Суюмбаевга овоз берган.

37 ёшдаги Қораболтанинг янги мэри милиция мактабини тугатган, сўнги юрист касбини эгаллаган. 2018 йили шаҳар кенгашига келгунча Шакирбаев тадбиркорлик билан шуғулланган, 2005-2007 йиллари ИИВда хизмат қилган.

Шаҳарнинг олдинги мэри Шабданов шаҳар кенгаши депутатларининг кўпчилик овози билан 7 октябрда ишдан бўшатилган. АКИпресс маълум қилишича, улар мэрнинг қилган ишларидан қониқишмаган — Шабданов «оғир вақтда», шаҳар бюджети қабул қилинмасдан мэрияда йўқ бўлган. Шунингдек, премьер-министр ва президент вазифасини бажарувчи бўлган вақтда Садир Жапаров Шабдановнинг истеъфоси ҳақида қарорни 29 октябрда имзолаган.

МСКнинг сайловларни уюштириш бўлими раҳбари Тўлўгўн Айтикеев 10 ноябрда Шабданов олдин шаҳар кенгашининг қарорини ноқонуний деб топиб, судга шикоят қилганини билдирган. Бироқ 3 ноябрда аризасини қайтариб олган.

Қораболта мэрининг кабинетини босиб олиш

Данияр Шабданов 7 октябрда шаҳар яшовчиларига видео мурожаат йўллаб, унда нима сабабдан кетаётгани ҳақида айтган. Шу куни «Биримдик» ва «Мекеним Қирғизистон» партияларининг номзодлари бошчилигидаги гуруҳ унинг кабинетини босиб олганини билдирган.

Унинг айтишича, «ёш йигитларни» шаҳар кенгашининг депутатлари, ҳозирда мэрлик хизматига номзод бўлган Таалай Суйумбаев ва Болот Исмаиловлар бошлаб келган.

«Улар сайлов битгандан кейин [мэрлик] ўрнимни олишларини айтиб икки ой давомида огоҳлантиришган. Мен бу лавозимга ёпишиб олмадим, агар қонуний йўл билан олишса, [кетаман]», — деган Шабданов.

Мэрнинг кабинетини қулфини бузиб кирганини, улар Шабдановни ишдан бўшатилиши Чуй вилоятининг Жайил тумани ҳокимининг қарори асосида деб айтишмоқда. Собиқ мэр бу ҳаракатларни ноқонуний деб атаб, бундай қарорни фақатгина премьер-министр қабул қилишини таъкидлади.

Бундан ташқари, у мэриянинг ходимлари ундан мэрияга келмасликни сўрашганини, сабаби «ғазабланган» 20-30 киши агар у бинода пайдо бўлса уни «УЖГ бўйича синдираман» деб қўрқитишаётганини айтган. Шу сабаб Шабданов туманнинг куч органларига мурожаат қилиб, ўзини ва оиласини хавфсизлигини таъминлашни, кабинетни бўшатиб беришни илтимос қилган.

Собиқ мэр Қораболта мэриясида тартибсизликлар 6 октябрда бошланганини айтди. Ярим кун давом этган сўзлашувлардан кейин унинг қон босими кўтарилиб, шошилинч касалхонага етказилган. Шабдановнинг айтишича, кабинетини босиб олган вақтда соғлиги сабаб икки-уч кун дам олган эди.

Унинг мурожаатининг охирида видеода бир қанча одамлар шаҳар кенгашининг депутатлари кабинетига кириб кетаётганини кўриш мумкин. Бекназар исмли одам билан бир депутат аёл ўртасида айтишув бошланади: депутат ҳеч нарсага тегмасликни талаб қилса, кириб келган киши «аёлларни» кабинетдан чиқишини талаб қилиб, «энди ёшлар бошқаради» деб билдирган.

Бу Қирғизистондаги 4 октябрдаги парламент сайловидан кейин мэрнинг ўрнини босиб олишга ҳаракат қилган биринчи ҳолат эмас. Сиёсий инқироз куч олган вақтда бир қанча шаҳарларда — Бишкек, Ўш, Қоракўл — шаҳар раҳбари ўрнини турли сиёсатчилар босиб олишган. Масалан, пойтахтда Азиз Суракматов «масофадан ишлаган» икки кун ичида бир нечта мэр алмашган.