МХДҚ криминал авторитет Кадир Досоновга қидирув эълон қилди

339

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «Женго» лақаби билан танилган криминал Кадир Досоновни қидирувга берди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати 30 ноябрда билдирди.

Махсус хизмат уюшган жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси Кадир Досонов «Мулкка қарши оғир жиноятларни содир этишга алоқаси бор» эканини аниқлади.

Ўш шаҳар суди 28 ноябрда Досоновни тергов изоляторига киритиш қарорини сиртдан қабул қилиб, у қидирувга берилди.

«МХДҚ Досоновнинг юрган ерини, унинг бошқа ноқонуний ҳаракатларга иштироки борлигини аниқлаш бўйича иш олиб борилмоқда», — деб берилади МХДҚнинг маълумотида.

Кадир Досонов ўлканинг жанубидаги таъсирли криминаллардан бири. У 2015 йилнинг февралида милиция полковниги Толкунбек Шоноевни ўлдиришга буйруқ беришда айбланган. 2017 йили Қорасув туман суди ҳам, Ўш вилоят суди ҳам уни оқлаган. Кўп ўтмай бу қарорни Олий суд ҳам кучида қолдирган.

МХДҚ бу вақтгача «қонундаги ўғри» Камчи Асанбек (Колбаевни) ва «Чач» лақаби билан танилган Эрнис Мурзахмедовни қўлга олган. Махсус хизмат Кўлбаев «Жиноий гуруҳ тузиш ёки унга қатнашиш» моддаси билан гумонланаётганини билдирган. Ҳозирда у №47 колонияда сақланмоқда.

Мурзахмедов 2015 йили ўлдирилган криминал Алманбет Анапияевнинг жиноий гуруҳи аъзоси. Криминал Жалолобод вилоятидаги отишув фактига ва бошқа жиноий ҳаракатларни амалга оширишга алоқаси борлиги айтилмоқда.