Бу ҳақда Алмакучуков 24.kgга берган интервьюсида билдирди. У 2018 йили музей ходимлари учун униформа қилдиришга эълон қилинган тендер бўйича судгача бўлган текширув бошлангани сабаб 10 кун олдин ишдан четлатилгани маълум қилинмоқда.
«Мазкур ишни капитал таъмирлаш ишларига ҳеч қандай алоқаси йўқ», — деди Алмакучуков.
Унинг айтишича, музейда ишлаган уч йил давомида унинг жамоаси кўп ишларни қилиб, корпоратив янги маданият учун асос тузган.
«2016 йили музейда ёнғин чиқиб, экспонатларнинг бир қисми йўқ бўлганини ҳамма билади. Судгача бўлган текширув ҳамон битмаган: бироқ ёқиб юборганми ёки хавфсизлик қоидалари бузилганми — ҳозиргача жавоб йўқ. Шунингдек, музейнинг бузилган ва йўқолган буюмлари бўйича мурожаатимизга ҳам жавоб йўқ», — деб билдирди Алмакучуков.
Тарих музейини реконструкция қилиш иши
Бишкекдаги Тарих музейи собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ташаббуси билан 2016 йили мартда реконструкцияга ёпилган.
Реконструкция жараёнини Атамбаевнинг даврида президентлик маъмурияти раҳбарининг ўринбосари бўлган Сапар Исаков назорат қилган.
2018 йили майда депутатлар реконструкциядан ўтган музейга бориб, бино тендерсиз ва лойиҳа-смета ҳужжатларисиз таъмирланганини айтган.
Ўша вақтда МХДҚ тарих музейининг реконструкциясига сарфланган маблағларни зудлик билан текшира бошлаган. Шундан сўнг таъмирлаш ишларининг баҳоси ошириб айтилганини билдирган.
Мазкур иш Чолпон-Ота шаҳридаги от майдонининг қурилиш ишларидаги коррупция ишлари билан бирлаштирилган. Жиноий ишнинг олти фигурантига Жиноят кодексининг 303-моддаси («Коррупция») бўйича иш қўзғалган. Уларнинг орасида собиқ ҳукумат раҳбари Сапар Исаков, президент аппаратининг собиқ бўлим раҳбари Мира Карибаева ва бошқалар бор.
Айбловчи томоннинг айтиши бўйича, Исаков «ўз ваколатларидан фойдаланиб, Мира Карибаева билан қонунга қарши доимий алоқа ўрнатган». Исаков унинг иши сиёсий сифатга эга эканини, унга қарши коррупция бўйича айбловларнинг ортида президент Сооронбай Жээнбеков ўзи туради деб билдирган.
Кейинчалик Бишкекнинг Биринчи май туман суди Исаков билан Карибаевани айбдор деб топган. Исаков 18 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, 247 млн 650 минг сом, Карибаева эса 260 минг сом тўлаши керак бўлган. Шаҳар суди ҳукмни ўзгаришсиз қолдирган.