Республика штаби берган маълумотга кўра, охирги суткада Қирғизистонда коронавирус билан касалланган 6 нафар киши вафот этди. Бишкекда беш нафар бемор, Ўш вилоятида эса бир бемор вафот этди.
Жами бўлиб пандемия бошлангандан бери 1251 нафар бемор вафот этган.
Шунингдек 26 ноябрь маълумотига кўра коронавируснинг янги 427 ҳолати аниқланди:
- Бишкек - 179;
- Ўш - 17;
- Чуй вилояти - 94;
- Ўш вилояти - 36;
- Талас вилояти - 13;
- Иссиқкўл вилояти - 35;
- Жалолобод вилояти - 23;
- Боткен вилояти - 28;
- Норин вилояти - 2.
Жами бўлиб республикада коронавирус инфекциясининг 71 171 ҳолати аниқланган.
Охирги кеча-кундузда 496 нафар бемор шифо топиб, шифохоналардан чиқарилди. Пандемия пайтида мамлакат бўйлаб касалхоналар ва шифохоналардан 62,544 киши чиқарилди.
26 ноябрь ҳолатига кўра мамлакатдаги шифохоналарда коронавирус юқтирган 2861 нафар бемор даволанмоқда, улардан 115 нафарининг аҳволи оғир. Яна 3 832 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.
Шу билан бирга ўтган кеча-кундуз давомида соғлиқни сақлаш ходимлари орасида 16 юқумли касаллик аниқланди:
- Бишкек - 4;
- Чуй вилояти - 3;
- Ўш вилояти - 1;
- Норин вилояти - 1;
- Иссиқкўл вилояти - 7.
Охирги суткада 5 нафар шифокор касалхонадан даволаниб, чиқди. Уч нафар тиббиёт ходими эса уй изоляциядан чиқарилди.
Республикада жами бўлиб шифокорлар орасида коронавирус инфекциясининг 3858 та ҳолати аниқланган. Уларнинг 3568 нафари соғайган.
Иллюстрация: Кения Жаманкулова / Клооп.