Новиков: Қарзни тўлаш муддати узайса, Хитойга ортиқча 2,9 млрд сом тўланади

306

Премьер-министрнинг вазифасини бажарувчи Артём Новиков парламент йиғинида ташқи қарзни тўлаш муддатини узайтириш бўйича Хитой билан музокаралар қандай бораётганини айтди. Ҳозирда қарзи устама фоизи билан 2 млрд доллардан ортиқ суммани ташкил қилади.

«Хитой қарзни тўлаш муддатини траншларга бўлиб, тўрт йилга узайтиришни таклиф қилмоқда. Бу пролонгация учун устама фоизни 2% деб аниқламоқда. Таклиф, асосан ҳукумат енгиллик бўйича аниқлаган параметрлардан ошмайди. Бу сумма бўйича ортиқча тўлов 2,9 миллиард сом бўлади», — деди амалдор.

Новиковнинг айтишича, бу музокараларнинг сўнгги хулосаси эмас, музокара давом этмоқда.

Ўша вақтда деярли икки ҳафта олдин Молия вазирлигининг давлат қарзлар бошқармаси раҳбари Руслан Татиков матбуот йиғинида Хитой ташқи қарзни тўлаш муддатини узайтиришга рози бўлганини билдирган. Бироқ Татиков сўзлашувлар бўйича батафсил маълумот беришдан бош тортган эди.

Қирғизистон ҳозир Хитойга қайси ишлар учун ва қанча қарз?

2008 йилдан бери Қирғизистон Хитойдан 10 насия олган: 7 кредит йўл қуришга ва уч кредит энергетика хавфсизлиги учун. Фоизларни қўшганда ҳозир 2 млрд 256 млн долларни ташкил қилади. Улар:

  • Ўш — Сари-Таш — Эркечтам йўлини таъмирлашга 75,29 млн доллар;
  • Бишкек — Норин — Торугарт йўлини таъмирлашга 200 млн доллар;
  • Ўш — Баткен — Исфана ва Бишкек — Балиқчи йўлини икки участкасини таъмирлаш учун 129,83 млн доллар (икки марта насия олган);
  • Шимол-жануб муқобил йўлини қуришга 690,8 млн доллар (уч марта насия олинган);
  • Қирғизистон жанубидаги электр ўтказиш симларини модернизация қилишга 208 млн доллар:
  • Датка-Кемин юқори кучланишдаги электр линиясини ва Кемин подстанциясини қурилишига 389,80 млн доллар;
  • Бишкек ИЭМни модернизация қилишга 386 млн доллар.

Қирғизистоннинг Хитойга тобелиги

АҚШнинг Миллий иқтисодий тадқиқотлар бюросининг маълумотига кўра, Қирғизистон 2019 йили ўзининг ИУМдан Хитойга бўлган ташқи қарзини улуши бўйича дунёда 5-ўринда туради.

Шунингдек, Кил Дунё иқтисод институтининг тадқиқотларига кўра, дунёда Хитойга бўлган ташқи кредит қарзи уларнинг ИУМдан 25%дан ошган етти давлат бор ва Қирғизистон уларнинг бири. Бундан ташқари, бу рўйхатда Жибути, Нигер, Конго Республикаси, Лаос, Камбоджа ва Малдив бор.

Глобал ривожланиш маркази аналитика ташкилоти қарзнинг шунча катта бўлиши Қирғизистонни Хитой олдида «моддий томондан аянчли» аҳволга олиб келади деб ҳисоблайди. Агар Қирғизистон кредитни ўз вақтида тўлай олмаса, Хитой Гонконгда жойлашган халқаро суд орқали ўлканинг истаган активини талаб қилади.