Конституциявий кенгашманинг йиғинида 11-синфгача ўқишни мажбурий қилиш таклиф қилинди

266
Канибек Осмоналиев

Конституциявий кенгашнинг 26 ноябрдаги йиғинида собиқ таълим вазири Канибек Осмоналиев ўқувчиларни 11-синфни охиригача ўқишга мажбур қилиш кераклигини айтди. У бу таклифни Бош қонунга киритиш керак деб билдирди.

Осмоналиев бу таклифини 9-синфдан кейин ёшлар «турли нарсаларга қўшилиб кетяпти» деб асослади.

«11-синфни тамомлаган боланинг фикрлаш даражаси шаклланган бўлади. Турли чақириқларга қарши тура олади. Агар мажбурий десак, 11-синфни ўқитиш биринчи навбатда ҳукумат вазифаси бўлади», — деган Осмоналиев.

Ўқувчиларга ўрта мактабнинг 9-синфини битиргандан кейин тугалланмаган ўрта деб гувоҳнома берилади. Кейин ўқувчилар билим олишни 11-синфгача давом эттириш бўйича қарорни ўзлари қабул қилишади.

Ҳозир Конституциянинг янги лойиҳасини Конституциявий кенгаш кўриб чиқмоқда. Унга 90га яқин одам кирган. Уларнинг орасида юристлар, юридика фанлари докторлари, жамоатчилик фаоллари бор. Бироқ таклиф қилинган Бош қонуннинг янги лойиҳасига қарши фикр билдирганлар деярли йўқ.

Конституциянинг янги лойиҳаси бўйича референдумни 2021 йилнинг 10 январида навбатсиз президентлик сайлови билан бирга ўтказиш таклиф қилинмоқда.

Канибек Осмоналиев

Парламентнинг собиқ депутати Канибек Осмоналиев тарафдорлари билан жорий йилнинг мартида Садир Жапаровни озод қилишни талаб қилиб, Ала-Тоо майдонига митингга чиқишган. Осмоналиев бу митингда модераторлик вазифасини бажарган.

Митингчилар милиция томонидан тарқатилгандан кейин МХДҚга митингнинг фаол иштирокчилари ва уюштирувчилари деб Осмоналиев билан яна уч киши ушланган. Кейинчалик унинг соғилиги ёмонлашаётгани айтилиб, яқинлари ва шифокори қамоқдан чиқаришни талаб қилишган. У 27 июнда соғлиги сабаб уй қамоғига чиқарилган.