Миллий статистика кўмитаси билдиришича, 2020-йилнинг бошидан бери озиқ-овқат маҳсулотларини ичидан кўпроқ шакарнинг (27,4%га), ўсимлик ёғи (25%га) ва мевалар (16,9%га) қимматлаган.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг баҳоси 2019-йилнинг декабрь ойига нисбатан ўрта ҳисоб билан 9,6%га қимматлаган. Асосий маҳсулотларнинг баҳоси ҳам кўтарилди:
- Гречка — 16%;
- Гўшт — 15,9%;
- Картошка — 15,1%;
- Ичимликлар — 5,3%;
- Ун — 15,6%;
- Пишлоқ — 4,4%;
- Тухум — 7,1%;
- Асал — 5,8%;
- Гуруч — 4%;
Шунингдек айрим маҳсулотларнинг баҳоси арзонлаган — сабзавотлар (21,8%), тариқ (7%), сут (6,6%) ва музлатилган балиқ (1%).
Шундай бўлса ҳам бутун республика бўйича сентябрга нисбатан октябрь ойида нарҳлар 4%га кўтарилган.