Америка элчилиги ишсиз ёшларни онлайн ўқитади

307

АҚШнинг Қирғизистондаги элчилиги ишсиз ёшларга ва ногиронларга иш топишга ёрдам бериш учун уч ойлик курс очади. Унда уч йўналишда ўқитилади — графика дизайни, рақамли маркетинг ва видеопродакшн.

Мазкур курсга Талас, Норин, Ўш, Жалолобод ва Чуй вилоятларининг турғунлари қатнаша олади. Ўқитиш онлайн форматда ва бепул олиб борилади. Шунингдек, мазкур курснинг охирида энг яхши ўн беш иштирокчига 2021-йили ўтувчи «Креатив касблар академияси»нинг форумига йўлланма берилади.

Графика дизайни бўйича курсга қатнашиш учун аризалар 16-ноябргача қабул қилинади. Ҳозирда «Рақамли маркетинг» курсига аризалар қабул қилинмоқда. «Видеопродакшн» курсига эса 2021-йилнинг 10-апрелидан бошлаб иловалар қабул қилина бошланади. Умумий 300га яқин ўқувчи қабул қилинади.

Муаллиф: Айнура Султанова