«Реформа»: 11 киши партиядан чиқди, улар алоҳида харакат тузмоқчи

326

«Реформа» партиясининг сиёсий кенгашининг аъзоси Урмат Жанибаев 11 киши сиёсий бирлашманинг таркибидан чиққанини билдирди. Жанибаев бу қарорнинг асосий сабаби партиянинг раисаси Клара Сооронкулова ва унинг сафдошлари билан бир фикрга келолмай қолишгани эканини айтган.

Унинг айтишича, партиянинг бундан кейинги ривожланиши ва партия ташкил қилинганда мақсад қилинган базавий принциплар билан қадриятларни қабул қилишда уларнинг фикрлари бўлинди.

“Бизга бу қарорни қабул қилиш осон бўлмади. Сабаби бир томондан сайловда «Реформа»ни қўллаган сайловчиларимиз олдидаги катта масъулиятни сезиб турибмиз”, — деб ёзади Жанибаев.

Шунингдек у «оқ кўнгил ва ўтмиши тоза» одамлардан тузилган янги сиёсий куч қатори «Реформа» партияси халққа тақдим қилган «сўнаётган умидни сақлаб қолиш» катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Жанибаевнинг айтишича, улар партиядан кетишни истамаган, шу сабаб бу қарор анча вақт ичида қабул қилинган.

«Иккинчи томондан, бизнинг қаторимизда халқнинг ишончини йўқотган эски сиёсатчилар бўлмайди, биз уларни қўлламаймиз деган дастлабки принципларимиз бир неча марта бузилганига жим қараб туролмаймиз», — дейди сиёсий кенгашнинг собиқ аъзоси.

Жанибаев қирғиз сиёсий муҳитида «айтган сўзидан тониш, ҳеч қандай ишонч ёки принципларда турмаслик» нормал кўриниш эканини айтиб, улар бундай кўринишга «бўйсунмаслигини» билдирган.

«Шу сабаб биз бу шаклланган стереотипни бузиб, Қирғизистонда партиянинг идеологиясига бўйсунган, йўлбошчиликни қабул қилмаган, жамоатчилик олдида очиқликни сақлаган жамоат-сиёсий куч яратишга бел боғладик», — деб билдирди Жанибаев.

Билдирув билан «Реформа»нинг қаторидан чиққан одамлар рўйхати:

  • Урмат Жанибаев, сиёсий кенгаш аъзоси, партия раисасининг ўринбосари;
  • Азият Жекшеев, сиёсий кенгаш аъзоси, партия раисасининг ўринбосари;
  • Мирбек Маматкасим, сиёсий кенгаш аъзоси;
  • Али Шабдан, сиёсий кенгаш аъзоси;
  • Назгул Шекекова, сиёсий кенгаш аъзоси;
  • Таалайбек Кенжегалиев, партия аъзоси;
  • Урмат Казакбаев, партия аъзоси;
  • Кубаничбек Ибраев, партия аъзоси;
  • Таалай Мукамбетов, партия аъзоси;
  • Сагиндик Абадбек ўғли, партия аъзоси;
  • Элдар Сапаев, партия аъзоси.

«Реформа»

«Реформа» партияси Қирғизистонда 2012 йилдан бери бор. Бироқ олдин бунчалик таниқли бўлмаган. Партиянинг ҳозирги таркиби коррупцияга қарши бир неча митинглардан кейин ва 2019-2020 йиллари Бишкекда ўтган сўз эркинлигини ҳимоя қилишга йўналтирилган #REакция акциясидан сўнг тузилган.

Партиянинг номи бу йилги парламент сайловига қатнашиш ниятини билдириб, краудфандинг — сайловчиларнинг саҳовати — орқали гаровга қўйилувчи 5 миллион сомни тўплагандан кейин яна ҳам тениқли бўла бошлаган.

Сайловнинг дастлабки натижаси бўйича «Реформа» партияси қўл билан санашда 0,98%, автоматик санашда — 1, 67% овозга эга бўлган.

Партия таркибидан чиққан Мирбек Маматкасим ўғли ва Урмат Жанибаев «Реформа»нинг номзодларининг рўйхатида раисаси Клара Сооронкуловадан кейин келаётган эди. Маматкасим ўғли — авто эҳтиёт қисм сотиш билан шуғулланган «Экстрим» МЧЖнинг асосчиси, Жанибаев эса — фуқаровий фаол ва #REакция митингининг модератори.

Назгул Шекекова – бизнес-консультант, реклама, уй жиҳозларини ясаш ва бизнес-ўқитув тармоғида уч компания тузган. Унинг ичида Қирғизистондаги биринчи мебеллар ҳақидаги «Мебель в Бишкеке» журнали ҳам бор. Шекекова Германиядаги Мангейм бизнес мактабида МВА даражасига эга бўлган. Шунингдек, нодавлат ташкилотлар билан қишлоқ ҳўжалиги учун бир қанча лойиҳалар тайёрлаган.

Азият Жекшеев — журналист ва бошловчи, «НТС» каналидаги маҳсус лойиҳанинг муаллифи, «ТВ-Патруль» ва «Журналистик суриштирув» кўрсатувларини муаллифи ва бошловчиси.