Маъмурий суд Текебаевга депутат мандати ноқонуний берилган деб қарор қилди

287

Жамоат фаоли ва шоир Темирлан Ормуков 23 ноябрда фейсбук саҳифасига Ўмурбек Текебаевнинг депутатлик мандатига боғлиқ суд ишини ютиб олганини ёзди.

«Энди Жогорку Кенешнинг Конституциявий палатасига бораман, у аралашган қонунларнинг ҳаммаси ноқонуний. Сабаби кўчадан келган одам ҚР Парламентининг сайловига қатнаша олмайди», – деб ёзган Ормуков

 

Бишкекнинг маъмурий суди бу маълумотни тасдиқлади ва батафсил маълумот кейинроқ берилишини айтди.

Билдирувни «Ата Мекен» партиясининг лидери Ўмурбек Текебаев ўзи ҳам тасдиқлади. У суд мажлисига қатнашмаганини ва ҳукмни сиёсий қарор деб атади.

«Бу сиёсий қарор эканини мен аниқ айтиб қўйишим керак. Бугунги ҳукуматдагилар фракция раҳбарларини ва бошқа гувоҳларнинг олдида менга «мандатни керак бўлса олиб қўямиз» деб айтган ҳолатлар бўлган. Суд ҳамон сиёсий буйруқни бажармоқда, — деди сиёсатчи.

Текебаев суд қарори қабул қилингандан кейин 30 кун ўтиб кучга киради деб қўшимча қилди. МСК ҳозирча мазкур маълумот бўйича изоҳ бермади.

Олдинроқ Темирлан Ормуков МСКнинг 15 октябрда қабул қилган «Ата Мекен» партиясининг лидери Ўмурбек Текебаевнинг мандатини қайтариб бериш ҳақидаги қарорини яроқсиз деб топишни сўраб Бишкекнинг маъмурий судига ариза ёзган.

 

Таркатышып койгулачы, мага коркунуч келтиришүүдө.
БШКнын кеңсесин тинтип, документтерди алып кетип Текебаевдин мандаты...

Опубликовано Темирланом Ормуковым Суббота, 24 октября 2020 г.

Шоирнинг айтишича, МСКнинг Текебаевга мандатини қайтариб беришга ҳуқуқи йўқ эди, сабаби у айбланувчи бўлиб ҳисобланади — унга нисбатан оқловчи ҳукмлар йўқ, иш қайта кўриб чиқишга юборилди.

Ўмурбек Текебаев мандатини қайтариб олгандан кейин сиёсатга фаол аралаша бошлаган.

Масалан, у Конституциянинг янги лойиҳасига қарши чиқиб, бош қонунни қайта ёзиш ва президентнинг ваколатларини кучайтирадиган тузатишларга маъқул эмаслигини айтган. Конституциянинг янги матнини муаллифи деб тахмин қилинаётган Бектур Зулпиев иккисининг ўртасида тортишув бўлиб, Курманбек Бакиевнинг собиқ юристини бу ҳужжатга алоқаси йўқлигини айтган. Бу маълумотни кейин президентнинг матбуот хизмати тасдиқлаган.

Шундан сўнг турли пабликларда, унинг ичида «Садир Жапаров» деб аталган телеграм каналда Ўмурбек Текебаевга қарши мақолалар билан видеолар пайдо бўлган. Пабликдаги видеоларнинг бири «Текебаев ҳеч ким эмас» деб аталган, у ерда «7-канал»нинг Текебаев ва унинг «интригалари» ҳақида бошқа материаллар ҳам бўлган. Бироқ Жапаровнинг матбуот хизмати «Садир Жапаров» деган телеграм канал Садир Жапаровга тегишли эканини тасдиқламаяпти.

Аввалроқ Садир Жапаров душанба куни (23 ноябрда) Конституциянинг янги лойиҳасини «асосий душмани» ким эканини айтиб беришни ваъда қилган.

«Мегаком» атрофидаги можаро

2017- йили «Ата Мекен» фракциясининг лидери Ўмурбек Текебаевга қарши «Мегаком» уяли операторининг атрофидаги воқеаларга боғлиқ «Фирибгарлик» ва «Коррупция» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган.

Жиноий иш қўзғашга россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг кўрсатмаси сабаб бўлган. У уяли оператор устидан назорат қилиш учун Текебаевга 1 миллион доллар пора берганини билдирган. Бироқ тадбиркорнинг айтишича, сиёсатчи ўз ваъдасини бажармаган.

Қирғизистон ҳукумати сиёсатчини ва унинг икки партиядошини «Мегаком»нинг акцияларини сотишдан манфаатдор бўлган деб айблаб, буни исботлайдиган ҳужжатларни Белиздан келди деб билдирган.

Кейин Леонид Маевский фирибгарликда гумон қилиниб Россияда қўлга олинган.