Сузоқ: Балоғатга етмаган синглисни зўрлаган бола 20 йилга озодликдан ажратилди

315

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туман суди вояга етмаган синглисини зўрлаган болани 20 йилга озодликдан маҳрум қилди. Ҳукм Олий суднинг сайтида берилган.

Суд 20 ёшдаги судланувчини «билиб туриб вояга етмаган шахсга нисбатан қилинган» ва «исталмаган ҳомиладорликка олиб келган» зўрлашда айбдор деб топди.

Милициянинг маълумотига кўра, судланувчи 15 ёшли қизни ўтган йилнинг октябрь ойида маст ҳолда зўрлаган. Натижада ўсмир қиз ҳомиладор бўлиб қолган.

Жорий йилнинг 16 июлида қиз тўлғоқ бошланганда акаси Сузоқдаги Октябрь ҳудудий касалхонасига «кўр ичаги оғрияпти» деб олиб келган. Бироқ ҳудудий касалхона уларни олмагандан кейин улар шаҳар туғруқхонасига боришган. Ўсмир қиз шу ерда кўзёриб, боладан воз кечган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари олдин бу воқеани «Ўн олти ёшга етмаган одам билан жинсий алоқа характеридаги ҳаракатлар» моддаси билан рўйхатга олган эди.

Қизнинг онаси бундан икки йил олдин Россияга ишлаш учун кетган. Бу саккиз бола отасининг қарамоғида қолишган.

Яқинлари томонидан зўрланган қизлар

11 ёшдаги қиз ўгай отаси томонидан зўрланиб, 2018 йили кўзёрган. Жабрланувчи қиз отаси олти йил давомида зўрлаб юрганини ҳеч кимга айтолмаган. Сабаби ўз онаси «одамларга шарманда бўламиз» деб айтган. 2018 йилнинг 27 февралида 53 ёшдаги ўгай отани Ўзган туман суди «Зўрлаш» моддаси билан айбдор деб топиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Шунингдек, жорий йилнинг бошида Аравон туман суди 15 ёшдаги ўз қизини зўрлашда айбдор деб топилган фуқарони умрбод озодликдан маҳрум қилган. Ўсмирни отаси томонидан бир йил давомида зўрлангани касалхонага борганда маълум бўлган.

Ўсмирларга нисбатан зўравонликлар

Собиқ Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазири Улукбек Кочкоров парламентнинг 1 июнидаги мажлисда 2019 йили уйма-уй юриб текширилган вақтда 10-12 ёшдаги қизларга нисбатан жинсий зўравонликнинг 27 ҳолати аниқланган. Мазкур фактлар ҳеч қаерда рўйхатга олинмагани маълум бўлган.

Унинг айтишича, 700 минг уй айланиб текширилганда 106 мингдан ортиқ боланинг ота-онаси миграцияда юргани аниқланган. Улардан 5600 бола бегона одамларнинг қарамоғида қолган: синфдошлари ва қўшниларига.

Бош прокуратурадан билдирилишича, 2019 йили ўсмирларга нисбатан 2 462 жиноят қилинган — унинг 184 оғир, 36си алоҳида оғир ва 2 248и енгил.

Шунингдек, вояга етмаган болаларга 222 жинсий зўравонлик факти рўйхатга олинган. Бош прокуратура мазкур жиноятнинг сони ортганини ва хавотирга асос борлигини билдирган. Жинсий зўравонлик энг кўп Чуй вилоятида қайд этилган— 38. Ундан кейинги ўринда 33 ҳолат билан Бишкек шаҳри туради.