Республика штаби 24-ноябрда коронавирусдан тўрт нафар бемор вафот этганини хабар қилди. Вафот этганларнинг икки нафари Бишкек шаҳрида, бир нафардан бемор Талас ҳамда Чуй вилоятларида қайд этилди.
Жами бўлиб Қирғизистонда COVID-19дан вафот этганларнинг сони 1 241 нафарга етди.
Бош штаб маълумотига кўра, охирги суткада Қирғизистонда коронавируснинг янги 481 ҳолати қайд этилган. Энг кўп юқтирганлар Чуй вилоятида.
- Чуй вилояти - 176;
- Бишкек - 124;
- Жалолобод вилояти - 67;
- Иссиқкўл вилояти - 35;
- Ўш вилояти - 22;
- Боткен вилояти - 21;
- Ўш - 16;
- Талас вилояти - 14;
- Норин вилояти - 6.
Мамлакатда коронавируснинг умумий 70 366 ҳолати қайд этилди.
Охирги суткада 433 нафар бемор шифо топиб, шифохоналардан чиқарилди. Пандемия бошлангандан бери мамлакат бўйлаб 61 593 нафар бемор касалхоналардан чиқарилди.
Охирги суткада тиббий ходимлар орасида коронавируснинг янги 16 ҳолати аниқланди. Бишкекда беш, Жалолобод вилояти, Чуй ва Боткен вилоятларида уч нафар шифокор вирус юқтирган бўлса, Иссиқкўл, Талас, Ўш ҳамда Норин вилоятларида юқумли касаллик юқтиришнинг бирдан ҳолати аниқланган.
Охирги суткада етти нафар тиббиёт ходими касалхоналардан ва уй изоляциясидан чиқарилди. Жами бўлиб 3 831 нафар шифокорда COVID-19 тасдиқланди, уларнинг ичидан 3552 нафари касалликдан тузалди.