HRW: Қирғиз ҳукуматининг парламент сайловига қадар референдум ўтказиш харакати хавотирлантиради

278

Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган Қирғизистоннинг янги Конституцияси бўйича баёнот берди. Референдумни 2021 йилнинг 10 январида ўтказиш режалаштирилмоқда.

Таклиф қилинган Конституциянинг варианти халқ орасида «Ханституция» деган ном олди. Сабаби президентнинг қўлига чекловсиз ваколатлар берилган. Шунингдек, лойиҳада бир қанча инсон ҳуқуқларини бекор қилиб, цензурага олиб келадиган бир қанча меъёрларни киритиш таклиф қилинган.

Human Rights Watch нима деди?

Венеция комиссиясидай, HRW Қирғизистон парламентининг олтинчи чақирилишининг депутатлари ваколатларини суиистеъмол қилганини билдирди. Венеция комиссиясига Олий суднинг Конституциявий палатасининг раиси Карибек Дуйшеев маслаҳат сўраб мурожаат қилган эди.

Улар амалдаги Конституциянинг талабларига қарамай, парламент сайловини номаълум муддатга жилдириб, шу билан бирга президентнинг вазифасини бажарувчи Садир Жапаровнинг истагини қаноатлантириш учун регламентни бузиб, конституциявий ислоҳотлар ўтказишни таклиф қилишган.

«Қирғизистоннинг вақтли парламенти узоқ йил фойдаланиладиган конституциявий тузатишларни таклиф қилишга ҳақли эмас, асосан Конституцияда қаралган процессга қарши бўлган йўл билан таклиф қилолмайди. Қирғизистон инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги йўлида кетаётганига ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги учун янги парламент қасамёд қилгунча, барча конституциявий ислоҳотлар жилдирилиши керак», — деб билдирди Human Rights Watch ташкилотининг Европа ва Марказий Осиёдаги директори Хю Уилямсон.

Ташкилотнинг ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрида, вақтли парламент такрорий парламент сайлови ўтиб, «бутун халқ адолатли ва эркин овоз бериш орқали истагини билдирмагунча» бошқарувнинг базавий функцияларига эътибор бериши керак.

Мамлакат учун таъсирлари

Ҳуқуқ ҳимоячилари биргина Қирғизистоннинг қонунларини бевосита бузилишига эмас, давлат бошқаруви томонидан таклиф қилинган ўзгартиришлардан хавотирланишмоқда. Президентлик ҳукуматда ва президент назорат қилган қурултойда, шу билан бирга таклиф қилинган янги сиёсий тизим етарли мувозанатга эга эмас ва ижройи ҳукуматни ҳолсизлантиради.

«Ўлканинг президентлик ёки парламентлик бошқарув тизимиша эга бўлиши — бу сиёсий танлов, бу танловни ўлканинг фуқаролари амалга ошириши керак. Бироқ ҳуқуқий томондан қараганда, қандай сиёсий система бўлмасин, унда сиёсий хизматдаги одамлар лавозимидан фойдаланмаслиги учун мувозанат сақланиши керак», — деб огоҳлантирди HRW

Конституциянинг янги лойиҳаси амалдаги қонуннигина бузмасдан, бир вақтларда Қирғизистон сақлашга ваъда қилган инсон ҳуқуқларининг айрим базавий меъёрларига хавф солади.

“Таклифда масалан, «Қирғизистон халқининг урф-одатларига ва бутун маънавий қадриятларга тўғри келмаган» тадбирларни, кўргазмаларни нашр қилишга, уларнинг орасида электрон ОАВларига беришни тақиқлаш кераклиги айтилган. Бу қонун Қирғизистоннинг ассоциациялар билан жамоат бирлашмаларнинг фикр билдиришга бўлган асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги вазифаларига қарши келади”, — деб таъкидлайди ҳуқуқ ҳимоячилари.

Шунингдек, Қирғизистон амалдаги Конституцияда ёзилган конституциявий ўзгаришларни киритиш қоидаларига амал қилмаяпти. Бу ҳолат «мазкур тузатишлар яхши ният билан эканлигига шубҳа яратади».

Конституциянинг янги лойиҳаси халққа таклиф қилинган бир ҳафтага етмаган вақтда жиддий танқид остига олинди. Уларнинг орасида ҳозирги парламентнинг вакиллари, собиқ президент Роза Отунбаева, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаоллар қарши фикр билдиришди. Қолаверса, Конституцияга тузатиш киритишга қарши тинчлик юриши бўлиб ўтди — амалдаги Конституцияда тинчлик акцияларини ўтказиш ҳуқуқи бор, таклиф қилинган лойиҳада йўқ.

Human Rights Watchнинг фикрича, Қирғизистоннинг конституциявий реформа ўтказишга ҳаққи бор, бу муҳокамасиз. Бироқ бу жараённинг қонунийлигини таъминлаш учун яна парламент сайлови ўтказиш керак (амалдаги Конституцияга кўра шундай бўлиши керак).

Шундан сўнг, янги сайланиб келган парламент реформа ўтказишни таклиф қилиб, маслаҳатлашиб жараённи амалга ошира олади. Айни вақтда сайловгача Конституциявий реформа ўтказишга шошилгани хавотирга солмоқда.

«Қирғизистон ҳукумати ҳозир парламент сайлови арафасида Конституцияда ёзилган процедураларни бузиб, конституциявий реформа ўтказиш ҳаракати, буларнинг яширин сабаби борми деган хаёлда турибди», — дейди Уилямсон. У ҳозирги «приоритет эркин, холис ва ўз вақтида шаффоф сайлов ўтказса бўлади» деб ҳисоблайди.

Human Rights Watch республиканинг халқаро ҳамкорларини, уларнинг орасида Евроиттифоқни ва унга аъзо давлатларни, АҚШ ва Буюк Британияни Қирғизистон ҳукуматини Венеция комиссиясининг amicus curiae brief хулосасига эътибор қаратишни ва бўладиган сайловларда Қирғизистон Конституциясига ва эркинлиги асосларига мувофиқ ўтказишни таъминлашга ундайди.

Конституцияни янги лойиҳасининг тарихи

Ўлкада конституциявий ислоҳот ўтказиш — Садир Жапаров билан Камчибек Ташиевнинг «Мекенчил» партиясининг сайлов дастурида ёзилган. Сиёсий инқироз бошланиб, Жапаров тарафдорларининг ёрдами билан озодликка чиқиб, президентнинг вазифасини бажарувчи ва премьер-министр бўлгандан бошлаб реформа керак деб айта бошлаган. Унинг айтишича, Қирғизистон президентлик ўлка бўлиши керак.

Жапаровнинг ташаббуси билан парламент сайлови номаълум муддатга жилдирилиб, конституциявий реформа бошланган. Жапаров парламент сайловини жилдирилишини «вазиятни барқарорлаштириш ва халқни сайлов жараёнига бўлган ишончини ошириш» учун керак деб оқланган. Юристлар Жапаров Конституцияни бузди ва Қирғизистонни ҳуқуқий майдондан инқироз сари туртмоқда деб айтишган.

Конституциянинг янги лойиҳаси 17 ноябрда жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, халқ «Ханституция» деган ном билан тилга ола бошлади. Янги Конституциянинг муаллифи ва ташаббусчиси деб кўрсатилган айрим депутатлар ҳужжатни кўрмаганини ва уни ишлаб чиқишга қатнашмаганини айтишмоқда.

Бир қанча сиёсатчилар янги лойиҳани авторитаризмга ва Бакиев даврига ҳамда ўрта асрларга қайтиш деб атаб, агар бу қабул қилинса, халқнинг эркинлигини чеклайди деб хавотирланишмоқда. Собиқ президент Роза Отунбаева Фуқаровий назорат қўмитасининг йиғинида мазкур Конституция кучга кирса, дунё давлатни тан олмай, унга ёрдам беришни тўхтатади деб билдирган.

Бошқа сиёсатчилар эса Жапаров юристларнинг тутқунида қолди деб ҳисоблашади. Шунингдек, президентлик бошқарув формаси, ўлканинг асосий органи қатори халқ қурултойи ва бошқа бир қанча ғоялар ҳужжатда Жапаров озодликка чиққандан кейин унинг билдирувларида ҳам айтиб келинган.

Депутат Канат Исаев эса лойиҳанинг муаллифи Садир Жапаров эканини очиқ билдирган, бироқ лойиҳа муаллифларининг расмий рўйхатида унинг фамилияси йўқ.

Яқинда Садир Жапаровнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаб кетган Акилбек Жапаров Конституциянинг лойиҳасини ишлаб чиқишда президент аппарати аралашганини ва ўша вақтдаги президент вазифасини бажарган Садир Жапаровнинг ғоялари инобатга олинганини тасдиқлади. Бу амалдаги Конституцияни бузиш бўлиб ҳисобланади.

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Бош қонунинг вариантига тузатиш киритиш учун президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов [Садир Жапаровнинг тарафдори ва «Ата-Журт»даги партиядоши, Жапаров ва МХДҚнинг ҳозирги раҳбари Камчибек Ташиев билан бирга ҳукуматни куч билан босиб олиш ҳаракати учун судланган] Конституциявий кенгаш тузган.

Конституциявий кенгаш таркибида 89 киши бор. Уларнинг кўпчилиги — Садир Жапаровнинг ғояларини қўллаган ва бевосита тарафдорлари, Конституциянинг янги лойиҳасини таклиф қилишнинг муаллифлари, манасшунос, анъанавий билим ва қирғизларнинг маънавий бойлиги бўйича мутахассислари. Кенгашнинг таркибида янги лойиҳага қарши бўлган бир қанча очиқ оппонент йўқ.