Баткен: Бужумнинг турғунлари касалхонага тез ёрдам машинасини совға қилди

324
Сурат: Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги вакиллигининг матбуот хизмати

Баткен вилоятидаги Қорабулоқ қишлоқ ҳукуматининг Бужум қишлоғининг яшовчилари пул йиғиб, оилавий шифокорлар марказига 23 ноябрда «Мерседес-Бенс» спринтер русумидаги тез ёрдам машинасини олиб беришди.

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги вакиллигининг матбуот хизмати маълум қилишича, тез ёрдам машинаси ҳудуддаги 15 мингга яқин аҳолига хизмат қилади.

«Қорабулоқ қишлоқ ҳукуматининг қишлоқларига хизмат қилган тез ёрдам машинаси ҳозир капитал таъмирга муҳтож бўлгани сабаб, тўлиқ иш олиб боришида қийинчиликлар дуч келган», — деб билдирди ҳукуматнинг Баткендаги вакиллиги.

Бу вақтгача Баткен вилоятининг Қизилқия шаҳар касалхонасига ҳам маҳаллий яшовчилар тез ёрдам машинасини олиб беришган. Шифохона жамоаси бу совғани хурсандчилик билан қабул қилишган.

Коронавирус инфекцияси июнь ва июль ойларида кучайган вақтда беморларга ёрдам беришда тез ёрдам машиналари, ИВЛ аппаратлари, тиббий воситалар ва дори-дармонлар етарли бўлмаган. Натижада саховатли кишилар маблағ йиғиб, камчиликларни бартараф қилишга ҳисса қўшишган.

23 ноябрга кўра Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 69 885га етди. Баткен областида эса COVID-19 6 537 кишида аниқланди. Касалликдан республика бўйича 31 160 бемор соғайиб, 1 237 киши вафот этди.