Сўқулуқда 6 ёшдаги фарзандини калтаклаган ўгай отани милиция қўлга олди

345
Қўлга олинган гумондор

Сокулук туманидаги «Поле Чудес» участкасидаги олти ёшли болани ўгай отаси калтаклаб, ҳозир у касалхонада эканини 24.kg нашри ёзди.

Боласини ҳимоя қилган онани 9 ойлик ҳомиласи борлиги ва уни тушиб қолиш хавфи борлиги айтилган. Шунингдек олти ёшли боланинг танаси кўкариб, мияси чайқалган.

Чуй вилояти ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати «Клооп»га воқеа 17 ноябрдан 18 ноябрга ўтар кечаси бўлганини билдирди.

Унга кўра, 18 ноябрь куни Бишкек шаҳрининг Октябрь туман милициясига Сокулук туманининг 25 ёшдаги яшовчиси мурожаат қилиб, 33 ёшли куёвига чора кўришни сўраган. Сабаби у 17 ноябрдан 18-ноябрга ўтар кечаси тахминан соат 12лар атрофида 2014 йили туғилган боласини сабабсиз калтаклаб, тан жароҳати етказган.

Бу воқеа Жиноятларнинг ягона реестрига «Оиладаги зўравонлик» моддаси билан рўйхатга олиниб, йиғилган материаллар воқеа бўлган ҳудуди бўйича Сокулук туманига юборилган.

«Ҳозирда туман тергов хизмати томонидан судгача бўлган текширув бормоқда, зарур бўлган экспертизалар тайинланган», — деб билдирди маълумот хизмати.

Ҳозирда туман милицияси ходимлари гумондорни қўлга олиб, милицияга олиб келиш учун уйига кетишгани айтилди. Бундан ташқари, ахборот хизмати судгача бўлган текширув хизмати Ички ишлар вазирлиги билан Чуй вилоят милициясининг етакчилари томонидан назоратга олинганига ишонтиришди.

«Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш лигаси» жамоат жамғармаси раҳбари Назгул Турдубекова ҳозир гумондор Сокулук ТИИБнинг ходимлари томонидан қўлга олинганини фейсбук саҳифасига ёзди.

У аввалроқ 24.kg агентлигига воқеа бўйича координация гуруҳи тузилганини билдирган.

«Сокулук туманининг оилаларга ва болаларга ёрдам бериш маркази билан биргаликда биз зўравонликдан жабрланган болани ҳимоя қилиш учун барча ваколатли органларни йиғяпмиз. Бу иш бўйича маҳаллий ижтимоий ривожлантириш бошқармаси раҳбари билан ҳокимнинг ўринбосарига ҳам маълумот берилди», — деди у.

Турдубекова шунингдек, она билан болага руҳий ва юридик ёрдам берилишини айтди.

Бундан ташқари, мазкур воқеа бефарқ бўлмаган фуқаролар томонидан кўтарилиб, жамоатчиликка етганини таъкидлаб, кўплаган мана шундай воқеалар яширилаётганига тўхталди