МХДҚ: Солиқ хизмати мамлакатга 5,7 млн сом зарар етказган

315

МХДҚнинг Коррупцияга қарши курашиш хизмати Давлат солиқ хизматида яна бир коррупция схемасини аниқлади. Бу ҳақда қўмитанинг матбуот хизмати маълум қилди.

Тергов версияси бўйича Солиқ хизматининг масъул ходимлари бир неча «виждонсиз» тадбиркорлик хўжаликлари билан енг ичида иш битирган. Шу сабаб ташкилотлар қўшимча нарх солиғини майда суммаларга бўлиб, доимий равишда қайтариб олиб турган. Қонун бўйича қўшимча нарх солиғи 300 минг сомдан ошса, муассасалараро комиссия томонидан кўриб чиқилиши керак. Бироқ бу тартиб бажарилмаган.

«Коррупцияга қарши курашиш хизмати кўтарган текширувлар натижасида 5 млн 700 минг сом миқдоридаги зарар аниқланган. Бу сумма тадбиркорлик хўжаликлари томонидан тўлиқ қайтарилди», — деб билдирди МХДҚнинг матбуот хизмати.

МХДҚдан лавозимни суиистеъмол қилиш факти бўйича жиноий иш қўзғалганини маълум қилишди. Солиқ хизматининг Бишкекдаги ҳудудий бошқармасининг текширув бўлимининг нозирига, йирик солиқ тўловчиларни назорат қилиш бўйича бошқарманинг бўлим раҳбарига ва хизматнинг марказий аппаратининг бўлим раҳбарига айб қўйилди.

Солиқ хизматидаги коррупция

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МХДҚ) Коррупцияга қарши курашиш хизмати Давлат солиқ хизматида коррупция схемасини аниқлади. Муассасанинг матбуот хизмати маълум қилишича, солиқчилар спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга «йирик миқдордаги» мажбурий солиқ тўловларини тўлашдан қочишга ва ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий миқдорини яширишга ёрдам беришган.

МХДҚнинг тезкор гуруҳи Солиқ хизматининг марказий аппарати билан туман бошқармасининг ходимларини иш кабинетларида тинтув ўтказган. Шунингдек алкоголь ишлаб чиқариш тармоғининг монополист компаниясини Бишкек шаҳрида, Чуй, Ўш, Жалолобод ва Баткен вилоятларида жойлашган заводлари ва омборларини текшириб чиқишган.

Тинтув натижасида умумий суммаси 100 млн сомдан ортиқ 460 минг дона спиртли ичимлиги олинган. Шу билан бирга терговчилар махсус рухсат қоғозлари йўқ спиртли ичимликлар сақланган шахсий уйлар билан омборларни аниқлаган.

Бу вақтгача бошқа ҳуқуқ тартибот органи Давлат солиқ хизматини йирик компанияларга солиқдан қочишга ёрдам берган деб айблаган. Финпол 27 октябрда Ижтимоий фонд билан солиқ хизматининг ходимлари «Кумтор Голд Компани» олтин кон компаниясига «имтиёз бергани» ҳақида билдирган. Шундай йўл билан компания қўшимча солиқ ва суғурта тўловларини тўламаслиги мумкинлиги айтилган.

Солиқ хизмати бу айбловларни «асоссиз» деб атаб, текшириш учун финполга барча ҳужжатларни беришга тайёрлигини билдирди.